UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  78 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  51 20:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Олд Траффорд"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  4 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  10 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  10 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти Янгиликлар

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти

"Атлетико" Жоау Феликсни сотмоқчи ва унга 80 миллион евролик нарх ўрнатди.

"Матрасчилар" раҳбарияти португалияликни ўз сафида кўришни хоҳламаяпти ва 80 миллион евродан бошланувчи таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг ўзи ҳам "Атлетико"ни Диего Симеоне бошқараётган экан, у ерга қайтмаслигини тушунмоқда.

Феликс жорий мавсум ижара асосида ўйнаётган "Барселона" жамоаси тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди. Каталония клуби яна бир мавсумлик ижарани таклиф қилмоқда.

"Атлетико" учун мақсад футболчининг сотуви бўлиб қолмоқда, "Барселона"га ижара охирги навбатда кўриб чиқилади.

Жоау Феликс "Атлетико"га 2019 йилда "Бенфика"дан 127 миллион евро эвазига ўтган. 24 ёшли португалияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Феликс жорий мавсум "Барселона" сафида 34та расмий ўйинда иштирок этиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
24 мар 09:30:51
Man_Utd Norin
Xozr uni narxi 30 mln rubl
   
24 мар 06:28:56
Аваз Худойқулов
Қутилишни хохласа 50млн га ҳам бериб юборади, агар харидори чиқмаса 80 млн га
   
24 мар 05:21:31
Leroy da Costa
Тусатдан Реал олиб куйсая одамни устидан кулгандай
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика