UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  11 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  241 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти Янгиликлар

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти

"Атлетико" Жоау Феликсни сотмоқчи ва унга 80 миллион евролик нарх ўрнатди.

"Матрасчилар" раҳбарияти португалияликни ўз сафида кўришни хоҳламаяпти ва 80 миллион евродан бошланувчи таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг ўзи ҳам "Атлетико"ни Диего Симеоне бошқараётган экан, у ерга қайтмаслигини тушунмоқда.

Феликс жорий мавсум ижара асосида ўйнаётган "Барселона" жамоаси тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди. Каталония клуби яна бир мавсумлик ижарани таклиф қилмоқда.

"Атлетико" учун мақсад футболчининг сотуви бўлиб қолмоқда, "Барселона"га ижара охирги навбатда кўриб чиқилади.

Жоау Феликс "Атлетико"га 2019 йилда "Бенфика"дан 127 миллион евро эвазига ўтган. 24 ёшли португалияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Феликс жорий мавсум "Барселона" сафида 34та расмий ўйинда иштирок этиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика