

Инглиз клуби дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг аҳволидан хавотирда эканлиги сабабли “Барселона” ўйинчисининг ҳолати ва жисмоний ҳолати билан қизиқди, деб ёзади Mundo Deportivo.
Аргентиналик дарвозабоннинг бел қисмида муаммолар бор, бу эса унинг баъзи ўйинларда майдонга тушишига тўсқинлик қилган. Бундан ташқари, бош мураббий Унаи Эмери посбонни ноябрь ойида ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтишга муваффақиятсиз уриниши фонида жамоадаги иккинчи сардорлик боғичидан маҳрум қилган эди.
Германиялик футболчи жорий мавсумда жароҳатидан сўнг "Барса" сафида Испания кубоги доирасида "Депортиво Гвадалахара"га қарши фақат битта ўйинда майдонга тушди (2:0).



