UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  27 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Асқар Умаров: "Кейинги мавсумда таркибимиз ўзагини ҳозирги футболчилар ташкил қилади" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Кейинги мавсумда таркибимиз ўзагини ҳозирги футболчилар ташкил қилади"

Жиззахнинг "Зомин" жамоаси Биринчи лиганинг 21-турида ўз майдонида "Чиғатой"ни мағлуб этди ва расман мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Қўлга киритилган чемпионликдан сўнг "Зомин" жамоаси бош мураббийи Асқар Умаров фикрларини билдириб ўтди.




"Зоминда катта байрам, дея оламан. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Қилган меҳнатларимизни самарасини кўрдик. Мақсадларимизга эришдик. Йигитларга барча кўрсатмаларни бажаришгани учун раҳмат айтаман. Мавсум давомида ёрдамини аямаган раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Тўсиқлардан йўл топиб шу кунгача етиб келдик. 

"Чиғатой" билан учрашувга келсак, голларга бой ва мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. "Чиғатой" жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам охиригача ҳаракат қилдик. Маҳорат ўз сўзини айтди. Келаси йилга беш олти нафар футболчи олишимиз керак. Лекин таркиб ўзагини ҳозирги футболчилар ташкил қилади. Биргаликда яхши натижаларга эришамиз",- дейди Асқар Умаров. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика