UZ

Сўнгги янгиликлар

03:24Евро-2024'да фақат жамоа сардори ҳакам билан баҳслаша олади  0 03:07Дембеле: "Мбаппе Саудия Арабистонига кетмоқчи"  0 02:50Хиросимадаги янги стадионда трибунадаги тўсинлардан бири қулаб тушди  1 02:33"Реал Мадрид" "Алавес"ни тор-мор этди, Гюлер яна гол урди  12 02:16Навбатдаги "Олтин тўп" Левандовскига берилиши мумкин  6 01:59АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди  24 01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  5 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  8 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  3 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари Янгиликлар

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Самандар Муратбаев ("Олимпик Мобиуз")

"Дўстлик" жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай шу куни "Олимпик Мобиуз" дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумларни уюштирди. Уларнинг гол билан якунланишига "Олимпик Мобиуз" посбони Самандар Муратбаев йўл қўймади. Тўпга чиқишларда хатосиз ҳаракат қилган ва ўйин давомида ўзини кўрсата олган ёш кипер сайтимиз томонидан тур дарвозабони сифатида эътироф этилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Далер Тухсанов ("Олимпик Мобиуз")

Фарҳод Нишонов шогирдлари Про лиганинг 2-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. "Дўстлик" мағлуб этилган ўйинда 2 та голда ҳам Далер Тухсанов иштирок этди. Биринчи бўлимда у рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда пенальтини ишлади. Бундан ташқари олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Улуғбек Бакаев ("Бухоро")

"Бухоро" жорий мавсумдаги иккинчи учрашувини Суперлига йўлланмаси учун курашдаги асосий рақобатчиси "Қўқон-1912"га қарши меҳмонда ўтказди. Ўйин томонлама ёрқин таассурот қолдирмаган бўлиши мумкиндир. Лекин сафардан муҳим 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқди. Қўқонликлар эса биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
22 мар 20:07:04
Жамшид Абдусамадов
Далер яхши уйинчи экан. Лекин варатар уйинда хеч нарса килмади нега энг яхши дарвозабони булди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика