UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  2 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  12 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  13 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

ФНЛ вакили Москванинг "Родина" жамоаси Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Жамоа бугун  Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси "Андижон"га қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Баҳсда биринчи рақам остида ҳаракат қилган "Родина" "бургутлар" дарвозасига йўл топа олишмади. Жамоа бундан аввал "Бунёдкор" билан ҳам беллашган ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувдан сўнг жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган "Спартак Москва" ва Россия терма жамоаси собиқ юлдузи Юрий Ковтун сайтимизга кичик интервью берди. 

- Юрий Михайлович "Андижон" билан учрашув шахсан сизда қайси томонлама таассурот қолдирди?

- Жуда яхши спарринг рақиб вазифасини ўтади. "Андижон" ижобий таассурот қолдирди, ёш футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги яққол кўриниб турди. Йиғинлар ораси ўйинларда турли натижалар қайд этилиши табиий. Умуман икки жамоа ҳам ҳаракат қилди. Ҳужум қилган жамоага ўйинни голсиз тугатиш аламли албатта. Олдинда ўйинларимиз кўп. Муҳими жароҳатларсиз расмий ўйинларга етиб олиш. 

- "Андижон" билан учрашувга қадар "Бунёдкор" билан куч синашган эдинглар. Хўш, бу икки рақиб нимаси билан бир-биридан ажралиб турди?

- "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги билинди. Ўйини шаклланган, вазиятлар етарлича яратди. Ўзига яраша жамоамизга муаммолар туғдира олишди, деган бўлардим. "Андижон" бошқача услубда ҳаракат қилди. Ўзбек клублари билан назорат ўйинлари ўтказаётганимиздан хурсандмиз. Чунки рус клубларига қараганда услубда фарқ бор. Россияда эса кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилади. 

- "Рубин"га ўтган Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов ҳақида нима дея оласиз? Умуман ўзбекистонлик ижрочиларга қандай тафсиф берган бўлардингиз?

- Ўзбекистонлик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирган эдик. Уларнинг асосий кучли томони тўп билан яхши муомалада бўлишлари. Боиси СССР пайтидан бери ўзбек футболида техника ва тўп назоратига катта урғу берилади. Юқори интелектга таяниб, ақлли ўйин кўрсатишади.   

- Демак гап Рустам Ашурматов ҳақида кетмоқда?

- Ҳа, Рустам Ашурматов. 

- Ўз вақтида "Спартак Москва" сафида Миржалол Қосимовга қарши кўп бор ўйнагансиз. Одатда, сиздек Россия футболидаги таниқли номлар билан учрашганимизда Миржалол Қосимов ҳақида сўраймиз...

- Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим. Стандарт вазиятлардаги моҳирона ҳаракатлари ёдимда. Қосимов улкан ҳурматга сазовор футболчи ва мураббий ҳисобланади. 

- Анталияда 10дан ошиқ Суперлига жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари, назорат учрашувлари олиб боришмоқда. Балки қайсидир футболчини кўз остингизга олиб қўйгандирсиз?

- Йиғинларда бунинг имкони кам. Машғулотлар ва ўйинларга, жамоани шакллантиришга кўп вақт сарфланади. Юқорида айтдим, аввал ҳам ўзбекистонлик ҳимоячига қизиққанмиз. Нима ҳам дердим, вақт кўрсатади.

Суратлар "Родина" расмий сайтидан олинди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика