Асенсио "Реал"да қолади
25 окт 2022 17:02
Янгиликлар
Асенсио "Реал"да қолади
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клуб Марко Асенсиога янги шартнома таклиф қилишга тайёрлигини айтди.
"Асенсио ундан нима исташимизни билади. Ўйлайманки, қишки танаффусда клуб у билан янги келишувни муҳокама қилади. Марко асосий таркибда барқарор ўйнамаса-да, кўп меҳнат қиляпти", – деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, хавбекнинг "қироллик клуби" билан амалдаги битими мавсум охиригача мўлжалланган.
Асенсио "Реал"да 2015 йилнинг июлидан бери тўп тепади. Марко жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар