UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  25 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман" Янгиликлар

Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман"

"Халл Сити" мураббийлигидан кетган "Пахтакор" собиқ устози Шота Арвеладзе "йўлбарслар"га хайрлашув мактуби йўллади.

"Ҳар қандай мураббий ва ўйинчи учун мўъжизалар оламига саёҳатга ўхшаш оролда ишлаш ва яшаш мени қувонтирди. "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман. Англия каби бой тарих ва маданиятга эга бўлган мамлакатда жамоани шакллантириш ва айниқса, клуб янги эгалари бошқарувига ўтганда ниҳоятда мураккаб. Бу сафар ҳолат мен саккиз ой олдин Чемпионшипдаги дебютимни қилганимда режалаштирганимиздагидек бўлмади. Мен Ажун ва "йўлбарслар"га олдинда уларни кутиб турган йўлда катта муваффақиятлар тилайман. Афсуски, биз шу вақтга қадар кўзлаган ишимизни охирига етказа олмадик. Келгусида ҳал қилиниши керак бўлган ва тўғри ёндашувни талаб қиладиган муаммолар етарлича. Охир-оқибат бир қатор масалалар бўйича келишмовчиликлар бизнинг позицияларимизни бир-биридан айро тутди ва ушбу қарорни қабул қилиш учун асос бўлди. Бироқ буларнинг барчасига қарамай, "Халл Сити" муваффақиятли жамоага айланишига умид қиламан. 

Мен "йўлбарслар"нинг барча ходимларига, жумладан, мураббийлар штаби, асосий жамоа аъзолари, академия ва стадион ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу муддат давомида бевосита ҳамкорлик қилган футболчиларга алоҳида раҳматимни айтмоқчиман. Оммавий ахборот воситаларидан оғир ва шиддатли даврни очиқ кўрсатганликлари учун миннатдорман. Мени қўллаб-қувватлаган ва мураббийлик фаолиятимда энг эсда қоларли хотиралардан бири бўлиб қоладиган мухлисларнинг: "Бизда Арвеладзе бор", дея куйлаганлари учун катта ташаккур айтаман", – деди грузиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Арвеладзе "Халл"ни шу йилнинг январидан буён бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида умумий 30 та ўйин ўтказишга улгурди. "Йўлбарслар" жорий мавсум Чемпионшип 10 туридан сўнг 20-ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика