Артём Петросян: "Оқ-тепа" айни пайтда турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўриндан жой олиб турибди"
26 май 2016 11:20
Янгиликлар
Артём Петросян: "Оқ-тепа" айни пайтда турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўриндан жой олиб турибди"
Ўзбекистон Биринчилигининг 11-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Пахтакор-2" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Артём Петросяннинг фикрлари билан қизиқдик.
- Фикримча учрашув яхши ўтди. Ўйин стадионга ташриф буюрган ишқибозлар манзур бўлди, деб ўйлайман. "Оқ-тепа" қандай жиддий рақиб эканлигини билардик. Таркибида тажрибали футболчилар борлигидан ҳам хабаримиз бор эди. Бундай жамоани ниманинг ҳисобига ютиш мумкин? Фақат тартибли ўйин. Йигитларга раҳмат айтаман, улар мураббийлар штаби берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Айнан шу туфайли бугун ғалаба қозондик. Айтганимдек, "Оқ-тепа" яхши жамоа. Улар бугунги кунда турнир жадвалида ўзларига мос бўлмаган ўриндан жой олиб туришибди. Шунисига ҳайронман, - дейди Петросян.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
"Оқ-тепа" матбуот хизмати
Фикрлар