UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Меҳди Моҳиби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  0 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65

Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши" Янгиликлар

Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"

"Олимпик" - "Локомотив" учрашувидан сўнг (0:2) мезбонлар бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин бўйича барибир тажриба ўз сўзини айтди. Иккита вазият яратишди ва иккаласидан ҳам фойдаланишди. Бизнинг йигитлар учрашувда яхши ҳаракат қилишди. Бир неча вазиятлар бўлди, лекин голга айлантира олмадик. Яна бир бор такрорлайман, тажриба ўз сўзини айтди.


- Нима деб ўйлайсиз? "Локомотив" бугун бор кучи билан ўйнадими?

- Мен "Локомотив" футболчиларини ўйиндан кейин кўрдим, фикримча улар 100 фоиз чарчоқ ҳолатида, менимча. Улар максимал тарзда ҳаракат қилишди. Лекин, бу саволни мендан эмас, рақиб футболчиларидан сўрашингиз керак. Бу бироз провокацион савол. Рақиблар мураббийи Мирко Еличич бир неча йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда ва ўзидан яхши таассурот қолдирган. 


- "Олимпик"да биринчи даврада ҳам шундай муаммо бор эди: кўп вазият яратилади, лекин ҳужумни якунлашда қийинчиликка дуч келинади. Бугун ҳам шундай ҳолат кўзга ташланди. Дастлабки дақиқаларда ҳам жамоа голли вазиятлар яратди. Лекин гол бўлмади. Бу нима билан боғлиқ? 

- Энг қийини гол уриш. Бу нафақат "Олимпик"да, балки бутун дунёда бу муаммо бор. Нима деб ўйлайсиз, биргина вазиятдан гол уриб кета оладиган ҳужумчилар бутун дунё бўйича нечта? Жуда кам. Бундай ҳужумчиларнинг нархи 100 миллион доллардан кўп. 

Энг муҳими вазият бўлмоқда. Вазият ярата олмаганимизда бошқа масала эди. Бу борада ишлаймиз. Якуний зарба бўйича ҳар бир машғулотда ишлаяпмиз. 

- Ҳозир футболимизда жамоани ёшартириш тенденцияси бор. Майдонда барибир тажриба энг муҳими эмасми? Йигитларга йўл-йўриқ кўрсатиш дегандек...

- Мураббийлар паспортга қарамаслиги керак. 35 ёшми, 40 ёшми... Агар юкламаларга тайёр бўлса, ўйнайвергани маъқул. 

Бугун масалан 40 ёшли Анзур Исмоилов самарали ҳаракат кўрсатди. Битта тўп ошириш ва бош билан гол. Шундан сўнг жамоа хотиржам ҳаракат қила бошлади. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида эса, ўйин якуни "Локомотив" учун асабий кечиши мумкин эди. Исмоилов, Арвеладзе... Ўйнашяптику. Футболчи мураббий талабларини бажаряптими, ўйнайверсин. 


- "Олимпик"ка шундай футболчи керак деб ҳисоблайсизми ёки жамоанинг йўли бошқами?

- Жамоамизнинг йўли бошқа. Биз ёш футболчиларни Суперлига даражасига олиб чиқиш ва уларга трамплин вазифасини бажаришни мақсад қилганмиз. 

- Бугун "Олимпик" жамоаси ўз салоҳиятининг неча фоизини кўрсата олди деб ўйлайсиз?

- Жамоада иш бошлаганимга 1 ой бўлди. Таркибимизга 4 нафар янги футболчи келиб қўшилган. Фикримча, жамоамизда салоҳият юқори. Балки, 50 фоиздир. Барчаси йигитларнинг ўзига боғлиқ. Агар ҳар бир футболчи оз-оздан қўшиб борса, бутун жамоа ўсади. 


- Пролигада ўйинлар сони кам. Йигитларни тонусда ушлаб туриш қай даражада қийин?

- Биз нима қила оламиз? Албатта қанча кўп ўйин бўлса, шунча яхши. Бу савол менга эмас. Футболчида қанча кўп ўйин бўлса, шунча ривожланиш бўлади. Машғулотдан кўра, ўйинлар сони кўп бўлса, қизиқиш ошади, футболчиларнинг савияси ҳам ошади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика