Артуро Видаль "Барселона" либосида, бугун таништирув + ФОТО
06 авг 2018 11:21
Янгиликлар
Артуро Видаль "Барселона" либосида, бугун таништирув + ФОТО
"Барселона" клуби "Бавария"дан Артуро Видални сотиб олган эди.
Кеча чилилик футболчи Каталонияга етиб келди. Одатга кўра, у дастлаб "Камп Ноу"даги "Barca store"да суратга тушди.

Бугун Видаль тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан шартнома имзолайди. Видални таништирув маросими режасини келтириб ўтамиз.
06.08.2018
15:30. Шартнома имзолаш.
16:00. "Камп Ноу" асосий майдонида расмий таништирув маросими.
16:35. "Камп Ноу" майдонида фотосессия.
17:15. "Камп Ноу"даги "1899 Auditorium"да матбуот анжумани.
Артуро Видалнинг шартнома имзолаши ва таништирув жараёнини "Барселона" расмий сайти, жамоанинг фейсбук ва ютубдаги расмий саҳифаларида 15:30дан бошлаб тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Видалнинг "Камп Ноу"даги таништируви хавфсизлик нуқтаи-назаридан кенг омма учун очиқ бўлмайди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар