Артур Геворкян: "Насаф"дан ғалаба кутаман"
11 окт 2015 23:59
Янгиликлар
Артур Геворкян: "Насаф"дан ғалаба кутаман"
Жамоамизнинг сардори ва етакчиси Артур Геворкян Олий лиганинг 25-тури доирасидаги кўчирилган баҳс "Насаф" - "Нефтчи" ўйинида иштирок этолмайди.
Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси билан Гуамга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоамиз сардори "Нефтчи" билан бўладиган ўйинда "аждарлар"га ёрдамлаша олмайди. Футболчимиз жамоамизга бўлажак ўйинда омад тилади ва ғалабани кутиб қолишини таъкидлади.
Артур Геворкян: Барчага салом! Севимли жамоам ҳақида жуда қайғурмоқдаман. "Нефтчи" устидан жамоадошларим ғалаба қозонишларини интиқлик билан кутиб қоламан. Биз албатта ғалаба қозонишимиз керак. Ўйинни интернет орқали кузатиб бораман. Олға йигитлар!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар