UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  8 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  190 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда Янгиликлар

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда

"Арсенал" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритади.

"Evening Standard" хабарига кўра, клуб жамоанинг ҳозирги муваффақияти ва келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашиши 24 ёшли футболчини қўлга киритишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Вест Хэм" ярим ҳимоячисининг ярим ҳимояда ёки "саккизлик" позициясида ўйнай олиши "Арсенал" эътиборини тортмоқда. Райснинг характери ҳам жамоа қадриятларига мос келади.

"Вест Хэм" футболчининг трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади ва асосий эътиборни Энцо Фернандес, Жуд Беллингем ва Мойзес Кайседонинг трансфер нархига қаратади.

Райс 2013 йилнинг ёзидан буён "Вест Хэм" сафида тўп тепади. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

24 ёшли англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда "болғачилар" сафида 34 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика