"Арсенал" янги шартнома таклиф қилмагани туфайли Окслейд-Чемберленнинг жаҳли чиқди
18 июн 2017 15:18
Янгиликлар
"Арсенал" янги шартнома таклиф қилмагани туфайли Окслейд-Чемберленнинг жаҳли чиқди
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен клуб унга ҳозирга қадар янги шартнома таклиф қилмаганидан ғазабда.
23 ёшли футболчининг "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг 30 июнида якунига етади. "Арсенал" сўнгги мавсум якунланиши билан инлизга ҳафталик маоши 100 минг фунт бўлган шартнома таклиф қилиши кутилган эди, аммо бу содир бўлмади.
"Ливерпуль" аввалгидек Окслейд-Чемберленга қизиқиш билдирмоқда ва агар футболчи "Арсенал" билан келиша олмаса, қизиллар уни харид қилиши мумкин.
Сўнгги мавсум Окслейд-Чемберлен "Арсенал" сафида 45 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 11 та голли пас берди.
Фикрлар