UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  3

"Арсенал" Пепега харидор изламоқда Янгиликлар

"Арсенал" Пепега харидор изламоқда

Футболчи "Эмирейтс" стадионида кутилган натижага эриша олмади.

"Арсенал" Николя Пепе учун харидорлар қидирмоқда ва клуб рекордчисини кейинги мавсум олдидан ўзининг асосий жамоасига қайтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "Тhe Telegraph" нашри хабар бермоқда.

2019 йил ёзида 72 миллион фунт эвазига "Арсенал"га ўтган Пепе 2022/23 йилги мавсумни ижара асосида Франциянинг "Ницца" жамоасида ўтказди.

28 ёшли футболчининг "Арсенал" билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолди ва шимолий Лондон клуби келгуси бир неча ҳафта ичида эҳтимолий харидорлар пайдо бўлишига умид қилмоқда.

Бироқ Пепе "Арсенал"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ва шартномаси тугашига атиги 12 ой қолган бўлса, унинг шартномаси ёзги ойна охирида бекор қилиниши эҳтимоли бор.

"Арсенал" бундай сценарийдан қочиб, унинг ўрнига кичик бўлса-да, трансфердан фойда топмоқчи.

Пепе француз клуби сафида 28 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. 

Пепе – 2019 йил декабрь ойида Микель Артета тайинланишидан олдин "Арсенал" томонидан имзоланган бир нечта асосий жамоа ўйинчиларидан бири.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика