"Арсенал" Облакка қизиқиш билдирмоқда, посбоннинг бадал пули - 100 млн. евро

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2016, 10:55
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Арсенал" қизиқишлари доирасига кириб қолди.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби шартномадаги бадал пули 100 млн. евро бўлган 23 ёшли словенияликни харид қилиш йўлларини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда Облак Испания чемпионатининг 6 та учрашувида дарвозасини "қуруқ" сақлай олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com