UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  0 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  1 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  17 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади Янгиликлар

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади

Лондон клуби футболчиси Габриэл Мартинелли фаолиятининг кейинги қисмини ҳозирги жамоасида ўтказадиган бўлди.

21 ёшли футболчи Шимолий Лондонда тўртинчи мавсумни ўтказмоқда. Бразилиялик футболчи шу пайтга қадар "тўпчилар" либосида 111 та ўйинда иштирок этган.

Ўтган мавсум асосий таркибда 36 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчининг яхши формаси жорий мавсумда ҳам давом этмоқда. У шу пайтгача Англия Премьер-лигасининг 19 та учрашувида бошланғич таркибда ва барча турнирларда 27 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Мартинеллининг янги шартномаси борасида клуб спорт директори Эду шундай деди:

"Габи биз билан янги шартнома тузгани жуда яхши бўлди. Жамоамиз пойдевори ёш иқтидорлар асосида қурилишда давом этмоқда.

Габи ҳали 21 ёшда, у катта қобилият ва шахсиятга эга футболчи. Биз янги шартнома борасида келиша олганимиздан хурсандмиз".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика