"Арсенал" Италия терма жамоаси футболчисини харид қилишга яқин
21 июн 2019 10:54
Янгиликлар
"Арсенал" Италия терма жамоаси футболчисини харид қилишга яқин
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Торино" ҳимоячиси Армандо Иццони ўз таркибида кўришни хоҳламоқда.
Италиялик ўйинчининг агенти айни дамда Англияда ва "канонирлар" раҳбарияти билан музокаралар ўтказяпти. Трансфер тахминан 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Иццо "Торино"га 2018 ёзда "Женоа"дан 9 миллион евро эвазига ўтган эди. 27 ёшли футболчи якунланган мавсумда 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.
Футболчи "Наполи" тарбияланувчиси ҳисобланади. Армандо 2019 йилдан Италия терма жамоаси йиғинига жалб этила бошлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар