"Арсенал" "Байер" футболчисининг трансферини якунлади
29 авг 15:28
Янгиликлар
"Арсенал" "Байер" футболчисининг трансферини якунлади
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Байер" ҳимоячиси Пьеро Инкапье "Арсенал"га ўтишга яқин турибди.
Аввалроқ "канонирлар" футболчи учун Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси билан курашаётгани маълум бўлганди.
"Арсенал" "Байер" билан Пьеро Инкапье бўйича шартнома тузишга яқин турибди ва бу тез орада амалга ошади!", – деб ёзган Романо.
Левенкузенликлар Инкапьени ижарага олиш бўйича келишган. Шартномада уни сотиб олиш шарти ҳам бўлади.
Пьеро Инкапье "Байер"га 2021 йилда ўтган. Ҳимоячи Бундеслига ўтган мавсумида 32 ўйинда 2 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар