UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   0 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6

Арсен Венгерга журналистлар танқидидан кўра мухлисларнинг танқидини қабул қилиш оғир Янгиликлар

Арсен Венгерга журналистлар танқидидан кўра мухлисларнинг танқидини қабул қилиш оғир

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз мухлисларидан жамоани камроқ танқид қилишларини ва ортиқча босим ўтказмасликларини сўради.


"Муҳим ўйинларни ишқибозларнинг танқидий ёмғирлари остида ўтказиш менга жуда оғир. Масалан, "Тоттенхэм"га қарши ўйинда бир киши кам бўлиб ўйнашимизга қарамасдан ҳисобни тенглаштирдик. Аммо учрашувдан сўнг жуда катта танқидлар остида қолдик. Бизни қўллаб-қувватлаш зарур пайтда танқид қилишади. Журналистларнинг танқидларини тўғри қабул қиламан. Окей. Лекин мухлислар томонидан билдирилаётган танқидларни қабул қилиш қийин. Биз ишқибозларнинг охирига қадар қўллаб-қувватлашларини ҳис этмоғимиз даркор. Жамоам, футболчиларим мавсум бошидан буён ўз ишларига чин юракдан ёндошишганини мен биламан. Улар бу ишлари учун мукофотланишлари лозим. Биз жуда қийин даврни бошдан ўтказдик. Энди бизни яна бир синов кутмоқда. Ҳар куни футболчиларнинг машғулотларда кўзлари чақнаб турганини, қандай меҳнат қилаётганликларини кўряпман. Улар олқишларга лойиқ ва муносиблар", - дейди Арсен Венгер.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика