Арсен Венгер: "Эвертон" билан бўлган ўйинда ҳакам хато қилганди"
11 апр 2014 02:49
Янгиликлар
Арсен Венгер: "Эвертон" билан бўлган ўйинда ҳакам хато қилганди"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Эвертон" билан бўлган ўйинда меҳмонларнинг голлари ноҳақ киритилган деб айтиб ўтди.
Бу ўйиндаги натижани борича қабул қилишимиз керак. Кейинги ўйинга бор эътибор ва кучни жамлаб тайёргарлик кўришимиз керак.
Биз ўзимизга бўлган ишончни йўқотдик. "Эвертон"га қарши зўр ўйнадик дея олмайман. Лекин шу айтиш керакки, рақибнинг иккинчи ва учинчи голлари ноҳақ киритилганди. Иккинчисида ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Учинчи гол эса қоида бузилганидан сўнг юзага келди. Биз киритган голни эса ҳакам инобатга олмади. Аслида ўша вазиятда оффсайд йўқ эди.
Фикрлар