UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  0 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси, Хорватия эса... Янгиликлар

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси, Хорватия эса...

Хорватия ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Худди улар жаҳон чемпионлиги учун даъвогардек.

ХОРВАТИЯ ҲАҚИДА

Хорватия термаси ҳар доим кучли жамоалардан бири бўлиб келган. Уларда Евро ёки ЖЧнинг камида ярим финалига чиқишга лойиқ таркиби бор. Мана ҳозирда уларнинг таркиби даҳшатли даражада - Чорлука, Ловрен, Модрич, Перишич, Манджукич, Ракитич, Ковачич, Брозович, Бадель, Врсалько... Шунчаки ажойиб. Улар Евро-2016да Португалияга қай тарзда мағлуб бўлиб, 1/4 финалга чиқа олмаганини яхши эслаймиз.

Энди Хорватиянинг баланд дорга осиладиган вақти келди. Улар совринли ўринлар орқали қандай даражада эканлигини кўрсатишлари керак. Келинг, энди термаларнинг таркибини бироз тахлил қиламиз. Кетдик.

ТАРКИБДАГИЛАР ГЎЁКИ "МАШИНА"

Яна бир бор Хорватиянинг 1/4 финалга чиқа олмагани ёмон ҳолат бўлганини тушунтириб ўтаман. Мақоланинг бошида терманинг етакчилари сифатида Ракитич, Модрич ва Манжукичларни келтириб ўтдик. "Барселона", "Реал", "Ювентус" футболчилари бироз тўхтанг. Албатта, уларнинг ўйинлари барча рақиблар учун қийинчилик туғдиради. Бу футболчилар стандартларни яхши ижро этишади, узоқ масофалардан зарбалар йўллашади, асосийси топ-жамоаларнинг шарафини ҳимоя қилишади. Марио жарима майдончаси ичида боши билан яхши ўйнайди, барча схемаларга мос тушади, бу унинг плюс томонлари. У бундай сифатлари билан ҳар доим асосий таркибда ўйнай олади. Умуман олганда терма сафидаги барча футболчилар ўз клубларида етакчи. Златко Далич миллий термани қийин ва танқидли даврда қабул қилиб олди ва шу даражага олиб чиқди. Энди у йигитларидан максимум кучни талаб қилишга ҳақли.

АРГЕНТИНА ҲАҚИДА

Аслида Аргентина мундиал йўлланмасига сўнгги дақиқаларда эга чиққанди. Жамоа саралашда нурсиз ўйин намойиш қилиб, барчани ранжитаёзганди. Таркибга аҳамиёт беринг: Месси, Игуаин, Ди Мария, Дибала... Аргентина таркибидаги барча футболчи ўз клубининг энг муҳим футболчиларидан. Месси - футбол қиролларидан бири, Агуэро - "Манчестер Сити", Игуаин - "Ювентус" тўпурари. Улар ўтган сафарги мундиалда аъло даражадаги ўйин намойиш қилишганди. Энди-чи...

Дибала "Ювентус" космик ўйин кўрсатаётган бир вақтда Сампаоли телевизордан нимани томоша қилаётганди? Ўзи умуман футболни тушунадими деди кўпчилик.

(Яқинда Златан Ибрагимович ҳужумчи Карим Бензема Франция термаси учун лойиқ футболчилигини айтганди. Агар у бунга лойиқ кўрилмаса, Каримни термага чақирмаётган Дидье Дешам Франция учун нолойиқ инсон деганди)

АРГЕНТИНА МУРАББИЙИ ҲЕЧ НИМАНИ ТУШУНМАЙДИ

Келинг, Златаннинг гапига иддао сифатида Сампаолини ҳам терма бош мураббийлиги учун нолойиқ деб ҳисоблаймиз. У қўлида яхшигина масаллиқлар бўлса-да, ҳеч ким емайдиган овқатни пиширадиган ошпаз ролини ўйнамоқда. Тўғри, у Чилида ажойиб ишлади, "Копа Америка"ни қўлга киритди. Айнан шундай аспектлар туфайли Лео Мессининг устози бўлди. Хўш, унинг Аргентина термасидаги ўтган фаолияти давомида яхши иш қилдими? Йўқ! Испания (1:6), Нигерия (2:4) каби термаларга шармандаларча мағлуб бўлди. Аргентина ЖЧ-2018нинг 2 турида 6 имкониятдан 1 очко олди. Шу натижанинг ўзи мураббийнинг савиясидан далолат.

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси. Уларнинг ўйинларида мантиқ йўқ. Ҳатто чемпионат бошланишидан олдин аутсайдерлар қаторига кирган Россия ҳам қандай ўйин кўрсатаётганини томоша қилпясиз. Аргентинанинг энг катта хатоси - Хорхе Сампаоли.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика