UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 1:0 (матнли трансляция)  14 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Арьен Роббен: «Бавария» учун энг йирик турнир – ЕЧЛ» Янгиликлар

Арьен Роббен: «Бавария» учун энг йирик турнир – ЕЧЛ»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Football Daily нашрига берган интервьюсида ишқибозларнинг янги бош мураббий, «Боруссия»га қарши кечган ЕЧЛ финали ҳамда жамоадаги шериклари ҳақидаги саволларига жавоб қайтарди.

- Сизга Анчелотти билан ишлаш ёқадими?

- Ушбу мутахассисга ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ - Анчелоттининг тажрибаси унинг қандай шахс эканини яққол кўрсатиб турибди. Жаҳон даражасидаги мураббий. Ўйлашимча, у бошлаган ишимизни кўнгилдагидек давом эттиришга ёрдамлашади. Сўнгги йилларда ўта юксак савияда ўйин намойиш этяпмиз. Балки Анчелотти йирик совринни қўлга киритишимиз учун зарур бўлган, энг муҳим паллаларда бизга етишмаган қандайдир ўзгартиришларга қўл урар.

- Бундеслига - иккинчи даражали мусобақами?

- Йўқ, албатта, аммо биз учун энг йирик соврин - бу Европа Чемпионлар Лигаси кубоги.

- Сизга қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи ким?

- Доимо муайян бир кишини танлаш қийин. Барча кучли жамоаларда ажойиб ҳимоячилар ўйнашади. Бироқ уларнинг ҳаммасида ожиз нуқта борлигини ҳам унутмаслик даркор. Менинг вазифам - шундай нуқсонларни аниқлаб, шунга яраша чора қўллаш.

- Томас Мюллер ҳамиша жамоадошлари билан ҳазиллашадими?

- Ҳа, у қувноқ йигит. Жамоада шундай хушчақчақ футболчиларнинг бўлгани яхши, мунтазам табассум қилиш - фойдали.

- Европа футболининг бошқа грандлари сафида ҳам ўйнагансиз, аммо «Бавария»да кўпроқ ишлашингизга тўғри келди. Шундай эмасми?

- Бу ерда мени ҳамма нарса қониқтиради, ўйлашимча, биз жаҳоннинг энг буюк клубларидан биримиз. Ўз навбатида, Мадриднинг «Реал»и ҳамда Лодоннинг «Челси»си ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Сайёрамизнинг ажойиб уч клуби сафида ўйнаганим - мен учун шараф. «Бавария»да эса ўзимни худди уйимдагидек ҳис қиламан.

- Сиз билан бир жамоада ўйнаган энг яхши футболчи ким?

- Кимнидир ажратиб кўрсатолмайман, бу адолатдан эмас.

- «Кўҳна қитъа»нинг учта энг йирик чемпионатларида қатнашиш бахтига муяссар бўлгансиз: бундеслига, премьер-лига ва ла-лига. Хўш, улардан қайси бири кучлироқ?

- Ҳар бирининг ўзига яраша жозибаси бор. Англияда ҳам, Испанияда ҳам ҳамма нарсадан роҳатланганман. Ла-лигада футболчилардан юксак техника талаб этилади, туманли ўлкада эса асосий эътибор жисмоний мукаммалликка қаратилади. Германияда бироз бошқача. Премьер-лигада бир хиллик кўзга ташланади, аммо ҳар бир учрашувда стадионлар мухлислар билан лиқ тўлади. Янги ўйин ҳамиша янги талабларни ўртага ташлайди.

- Деярли барча йирик совринларни қўлга киритганингизни инобатга олсак, энг муҳим ютуқ сифатида қайси бирини кўрсатган бўлардингиз?

- Албатта, Чемпионлар Лигаси. Ахир ўшанда биз «требл» қайд этдик. Бу ҳозирча фаолиятимнинг энг ёрқин палласи бўлиб турибди.

- Сизга футболда энг кўп ёққан нарса нима?

- Ҳамма нарса ёқади: шуғулланиш, ўйнаш - майдонда ўтказган ҳар бир сониядан роҳатланаман. «Альянц-Арена»да бўлиб ўтган ҳар бир ўйин - бу ҳақиқий байрам.

- Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Боруссия» дарвозасини ишғол қилганингизда кўнглингиздан қандай хаёллар кечган?

- Қувончим ичимга сиғмаган, ахир бир йил аввалги финалда ютқазгандик. Янги мавсумда эса хатолардан тўғри хулоса ясаб, ниҳоят, ниятимизга етдик. Ўйлашимча, ҳар бир болакай ҳам ЕЧЛ финалида гол уришни хоҳлайди - айниқса, сўнгги дақиқаларда.

- Жуда тезкор футболчисиз. Бу борада «Бавария» футболчиларидан қайси бири сиздан ўзиши мумкин?

- Кингсли Коман, Дуглас Коста ва Франк Рибери бор. Уларнинг барчаси ажойиб тезликка эга.

- Кийиниш хонасидаги энг ақлли футболчи ким?

- Менимча, Филипп Лам. Шунинг учун ҳам у сардор ҳисобланади.

- Кийиниш бобида энг диди ёмон ўйинчи кимлигини аниқ айта оласизми?

- Бизда ҳамма чиройли кийинади, барчанинг ўзига яраша ажойиб диди бор.


Ў.УМАРОВ тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика