39 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?

Sherzod Nurmatov
26 фев 2026
"Бавария" раҳбарияти дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришни истамоқда.

Бу ҳақда "Kicker" хабар берди.

Манбага кўра, посбоннинг ўзи ҳали келажаги борасида аниқ қарор қабул қилмаган. У қарорни фақат жисмоний ҳолатига қараб қабул қилади.

Шу билан бирга, Нойер Томас Мюллер каби хорижга кетиш вариантини истисно қилади. 39 ёшли дарвозабон фаолиятини шу мавсум охирида ёки кейинроқ айнан "Бавария"да якунлашни хоҳлайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Kicker