UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  40 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  19 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  17 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер Янгиликлар

АПЛда яқин вақтларда амалга ошиши мумкин бўлган топ-3 трансфер

Трансферлар ойнаси очилишига ҳам оз қолмоқда. Биз шу борада гаплашамиз.

Англиядаги мухлислар Салоҳнинг голлари ва "Сити"нинг чемпионлиги билан маст бўлиб юрган вақтларида "туманли альбион" жамоаларида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Эртага Англияда трансферлар ойнаси очилгани расман маълум қилинади. Биз амалга ошиши мумкин бўлган 3 топ-трансфер ҳақида маълумот берамиз.

РИЁД МАҲРЕЗ

"Лестер" вингери Риёд Маҳрезни Англиянинг топ-жамоалари ўз сафида кўришни истаётгани аниқ. У бир вақтлар "Манчестер Сити"га ўта олмай қолди. "Шаҳарликлар" футболчи учун 65 млн евро тўлашга тайёр турганида, "тулкилар" раҳбарияти бунга рози бўлмади. Улар жазоирликнинг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни исташганди.

Шундан сўнг у яна "Лестер" таркибида ўйнашни давом эттирди. Якунланган мавсумда у жамоанинг етакчи футболчиси эканлигини исботлади.

Дубль. "Манчестер Сити" яна Риёдни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлади. Энди бу ҳазилга ўхшамаяпти. Жамоа уни трансфер қилиш учун катта ишни бажариб қўйди. Энди унинг Манчестерга кўчиб ўтиши деярли аниққа ўхшайди.

АЛЕКС САНДРО

"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро Англия кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувидан кейин "туманли альбион"га кўчиб ўтиши мумкин.

Ўтган ёзда айнан шу жамоалар бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни исташганди. Якунда "аристократлар" "Рома"дан Эмерсон билан кучайишди. МЮда эса чап қанотда футболчи кам. Моуриньо фақатгина Эшли Янгга ишонч билдирмоқда. Бироқ у ҳар доим ҳам юқори даражада ўйин кўрсата олмаяпти. Люк Шоу фақатгина ротацияда ишлатилмоқда. Дейли Блинд эса деярли ўйнамаяпти.

Сандро "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди. Шунингдек "Юнайтед" яна бир неча футболчиларни сотиб олиши кутилмоқда. Бироқ шуларнинг орасида Сандронинг трансфери амалга ошиши эҳтимоли энг юқориси.

ЖАН МИКАЭЛЬ СЕРИ

Серининг қай тарзда "Барселона"га ўта олмай қолганини барча эсласа керак. Трансфер амалга ошай деб турганида барчаси бекор бўлди.

Томонлар айрим масалаларни келиша олмай қолишди. Яқин кунларда Сери жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Франция манбаларига кўра, унга асосий даъвогар сифатида "Арсенал" кўрсатилмоқда. Айнан у "канонирлар"нинг марказдаги муаммоларини ёпиб бера олади.

Сўнгги вақтларда хавбек "Ницца"нинг етакчиларидан бири бўлмоқда. Агарда "Арсенал" уни харид қиладиган, шак-шубҳасиз бу фойдали трансфер бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика