АПЛда мавсум якунига қадар ўйинларда жамоалар 5тадан ўзгартириш имкониятига эга бўлиши мумкин
27 апр 2020 19:57
Янгиликлар
АПЛда мавсум якунига қадар ўйинларда жамоалар 5тадан ўзгартириш имкониятига эга бўлиши мумкин
Англия футболи раҳбарлари мавсум қайта бошланса, юқори спорт формасида бўлмайдиган футболчиларга жисмоний юклама тушиб қолмаслигини истамоқда.
"The Sun" хабарига кўра, айни дамда улар мавсум якунига қадар жамоаларга ҳар бир ўйинда 5 нафардан футболчиларини ўзгартириш имкониятини тақдим қилиш кўриб чиқилмоқда. Мухлисларсиз ўтадиган баҳсларда раҳбарлар футболчиларнинг жароҳатидан қочиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда март ойидан буён ўйинлар бўлмаяпти. Маълумотларга кўра, май ёки июнь ойида мавсум давом эттирилиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар