UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  4 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

АПЛ. Мане "шпорлар"ни тиз чўктирди, "Терф Мур" мўжизаси. 25-тур шарҳи Янгиликлар

АПЛ. Мане "шпорлар"ни тиз чўктирди, "Терф Мур" мўжизаси. 25-тур шарҳи

Теглар :  АПЛ
Кеча тунда Англия Премьер-лигаси 25-тур учрашувларига якун ясалди.

Турни "Арсенал" - "Халл Сити" учрашуви очиб берди. Икки турдан буён мағлубиятга учраётган Арсен Венгер шогирдлари ниҳоят ўз ҳисобларига уч очко ёзиб қўйишди. Алексис Санчеснинг қўл билан ва пенальтидан киритган голлари "тўпчилар"га ғалабани тақдим қилди. Санчес эса ўз ҳисобидаги голлар сонини 17тага етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди.

"Вест Хэм" эса ўз майдонида "Вест Бромвич" билан очколарни бўлишиб олишди. Славен Билич шогирдларидан Софиан Фегули ва Ланзинилар киритган голларга меҳмонлардан Маколи ва Шадли жавоб қайтаришди.



Ўтган тур "Кристал Пэлас" майдонидан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган "Сандерленд" бу сафар ўз майдонида "Сауигемптон"дан ҳудди шу ҳисобда енгилди. "Авлиёлар"нинг янги ҳужумчиси Габбиядини ўз дубли билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Айтиб ўтиш жоиз, бу италиялик футболчининг иккинчи ўйиндаги учинчи голи. Шунингдек, Лонг ва Денайернинг ўз дарвозасига киритган голлари ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади.

"Сток Сити" ўртамиёна жамоалар билан яхши натижалар қайд этишга ўрганган жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Марк Хюз шогирдлари Жо Аллен томонидан киритилган ягона гол эвазига "Кристал Пэлас"ни таслим этишди.

25-турда мухлислар гол кўрмаган ягона ўйин "Риверсайд" стадионида кузатилди. "Мидлсбро" ва "Эвертон" клублари ўзаро баҳсда муроса кўчасини танлашди. Томонлар ҳарчанд уринишмасин, рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади.

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилди ва 1-даврадаги мағлубият учун ўч олди дейиш мумкин. Аввалига Марсиалнинг тўп узатишидан кейин Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Антони Марсиалнинг ўзи ҳисобни 2:0га етказди. Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари ўз ҳисобларидаги очколарни 48тага етказиб, юқоридаги жамоаларга яқинлашиб олди.

Турнинг марказий учрашувида мухлислар жуда ҳам кескин ўйин гувоҳи бўлишмади. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтди, лекин кескин эмас. Сабаби, унда бир томон катта устунлик қилди. Юрген Клопп жамоаси "шпорлар"ни кўз очишга қўймади. Ҳужумнинг ўзидаёқ уюштирилган прессинглар сабаб "қизиллар" иккита тўп киритишди. Садио Манени шу куни ҳеч ким тўхтатиб қола олмади - 2:0.



Тур сенсацияси эса "Терф Мур"да кузатилди. Пешқадам "Челси" бу мавсум ўз майдонида фантастик ўйин кўрсатаётган "Бернли" меҳмони бўлди. "Бернли" уйда ҳатто Конте жамоасидан ҳам очко  тортиб олди. Педро томонидан киритилган голга Брэди жаримадан йўлланган супер зарба билан жавоб қайтарди.

Бу йил Англияда амалдаги чемпионнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. "Лестер" бу сафар "Либерти стэдиум"дан қуруқ қайтди. Пол Клемент шогирдлари "тулкилар"га имкон қолдиришмади. Қизиғи, учрашувда киритилган ҳар иккала голга ҳам ҳимоячилар муаллифлик қилишди. Моусон ва Олссонлар томонидан киритилган голлар "Суонси"га уч очко тақдим этди.

Турни ёпиб берган ўйинда "Борнмут" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўйиннинг 15 дақиқасидаёқ "шаҳарликлар"нинг янги ҳужумчиси Габриэль Жезус жароҳат олиб чиқиб кетди. Унинг ўрнини Агуэро эгаллади ва рақиб футболчиси Мингснинг ўз дарвозасини нишонга олишида асосий рўлни ўйнади. "Сити"нинг биринчи голига эса Стерлинг муаллифлик қилди.


АПЛ. 23-тур

"Арсенал" - "Халл Сити" 2:0
"Вест Хэм" - "Вест Бромвич" 2:2
"Сандерленд" - "Саутгемптон" 0:4
"Сток Сити" - "Кристал Пэлас" 1:0
"Мидлсбро" - "Эвертон" 0:0
"Манчестер Юнайтед" - "Уотфорд" 2:0
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 2:0
"Бернли" - "Челси" 1:1
"Суонси" - "Лестер" 2:0
Борнмут- "Манчестер Сити" 0:2


"Eplmanager"да 25-турнинг энг кўп очко жамғарган жамоаси:



Турнинг энг яхши футболчилари:



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика