UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  7 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

Дахшат! "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида аутсайдерга мағлуб бўлди ва пешқадамликни бой берди Янгиликлар

Дахшат! "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида аутсайдерга мағлуб бўлди ва пешқадамликни бой берди

Англия чемпионатининг 20-тур баҳслари давом этади.

Манчестер Юнайтед – Шеффилд Юнайтед 1:2

Гол: Брайан (23, 0:1), Магуайр (64, 1:1), Берг (74, 1:2).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Туанзебе (ван де Бек, 83), Теллес (Шоу, 83), Магуайр, Уан-Биссака, Погба, Бруну Фернандеш, Матич, Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 66), Марсьяль.

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Ампаду, Жагелка, Башем, Болдок, Норвуд, Флек, Ландстрем, Брайан (Богл, 53), Макголдрик, Шарп.

Огоҳлантириш: Ландстрем (40), Туанзебе (45).

Манчестер Юнайтед

Харри Магуайр - 64'

Премьер-лига . 20-тур

28/01/2021, 00:15

2
:
1
Тугади

Шеффилд Юнайтед

Кин Брайан - 23', Оливер Берк - 74'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Peter Bankes

45'
90'
45'  Аксель Туанзебе
64'  Харри Магуайр
64'  Алекс Теллес
66'  Мэйсон Гринвуд (Эдинсон Кавани)
82'  Алекс Теллес (Люк Шоу)
83'  Аксель Туанзебе (Донни ван де Бек)
23'  Кин Брайан
23'  Джон Флек
40'  Джон Ландстрем
53'  Кин Брайан (Джейден Богл)
70'  Билли Шарп (Оливер Берк)
74'  Оливер Берк
74'  Джон Ландстрем
80'  Дэвид Макголдрик (Риан Брюстер)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди ва АПЛ пешқадамлигини ҳамшаҳарларига топширди.

90+3. Бугун Фернандешни майдонга туширмаслик керак эди)

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди. Менимча сенсация яқин.

87. Сер Алексни кўрдик. Жуда ғамгин ҳолатда...

82. Каванининг зарбаси ноаниқ кетди.

81. Қизиғи, МЮ умуман шошилмаяпти, умуман...

79. Балки манкунианликлар рақибга тўғри баҳо бермагандир. Ҳатто жамоа эконом режимда ўйнаса ҳам вазият ярата олмаяпти.

77. УХХХХХ!! Теллеснинг зарбаси рақибига тегиб, голга айланиши мумкин эди.

74. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Бергнинг зарбасидан кейин тўп Туанзебега тегиб, дарвозага кириб кетди!

68. УХХХХХХ!! Ампаду тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Фернандешдан супер подкат ва ҳужум қайтарилди.

64. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпдан Магуайр гол урди!

62. Рэшфорд жаримадан тўпни дарвоза томон тепди. Аарон тўпни ушлаб олди.

60. Марсьяль йиқитилди. МЮда жарима зарбаси.

57. ЗАРБАААААААА!!! Макголдрик 100 фоизлик имкониятдан гол ура олмади. Бу паллада оффсайд ҳам қайд этилди.

55. Яна бир бор Фернандеш ҳужумни тўхтатди. Яна бир бор МЮнинг ҳужумини тўхтатди. Бугун Брунунинг сояси майдонда ўйнаётгандек.

52. Ван-Биссаканинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

49. ЗАРБАААААА!!!! УХХХХХ!! Гринвуд бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади...

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. Фернандешнинг зарбасини Рэмсдейл қийинчиликсиз ушлаб олди.

Зерикарли ўтган биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Юнайтед"да на бир ҳужум. Фернандешнинг пасидан кейин Марсьялнинг боши билан йўллаган зарбаси ўхшамади. Тўп ҳавога кўтарилиб кетди.

39. Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб қайтди.

37. Ҳужумга ўтаётган "Юнайтед" Марсьялнинг фоли сабабли яна тўхтади.

33. МЮ жуда қийналмоқда. Бироқ хотиржам ўйнамоқда футболчилар.

30. Марсьяль гол урганди. Бироқ гол инобатга олинмади. Магуайр бу ерда дарвозабонга қарши фол ишлатди деб ҳисобланди.

27. УХХХХХХ!! Гринвуднинг кучли зарбасини Рэмсдейл ушлаб олди.

23. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Брайан бурчакдан оширилган тўпдан кейин Брайан ҳисобни очди!

20. Ҳозирча МЮ етакчилари Погба ва Фернандеш икки хил ўйин кўрсатмоқда. Бири плюсга, бири минусга...

17. УХХХХХХХХ!!! Шарп МЮ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Зарбани Де Хеа қайтарди. Тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетган Гринвуд эса вазиятдан унумли фойдалана олмади. 

11. ЗАРБААААА!!! Ван-Биссаканинг пасидан кейин Рэшфорд яқин пастки бурчакни нишонга олди. Зарба ноаниқ кетди.

6. МЮ узоқ вақт давомида ҳужум қилишга интилди. Аммо Магуайрнинг пасидан кейин ҳужум тўхтади.

3. Ўйин Марсьялнинг жароҳат олиши билан бошланди. У захирага олиниши ҳам мумкин.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Ўйинга старт берилиш арафасида.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" АПЛ пешқадамлигига қайтиш учун аутсайдерни мағлуб этишга ҳаракат қилади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика