UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади

АПЛ 37-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Челси" учрашуви якунланди.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Челси" 1:1

Голлар: Маркос Алонсо (Кай Хаверц) 60', Криштиану Роналду (Неманья Матич) 62'

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот, 2. Виктор Линделеф, 19. Рафаэль Варан, 27. Алекс Теллес, 39. Скотт Мактоминей, 31. Неманья Матич (4. Фил Джонс 79'), 36. Энтони Эланга (75. Алежандро Гарначо 90+1'), 18. Бруну Фернандеш, 10. Маркус Рэшфорд (8. Хуан Мата 79'), 7. Криштиану Роналду.

Захира: 22. Том Хитон, 26. Дин Хендерсон, 3. Эрик Байи, 46. Ханнибал Межбри, 47. Шола Шоретире, 74. Алваро Фернандез.

"Челси": 16. Эдуар Менди, 2. Антонио Рюдигер, 24. Рис Джеймс, 6. Тиаго Силва, 28. Сесар Аспиликуэта, 7. Н'Голо Канте (12. Рубен Лофтус-Чик 82'), 5. Жоржиньо, 3. Маркос Алонсо, 19. Мэйсон Маунт, 11. Тимо Вернер (10. Кристиан Пулишич 71'), 29. Кай Хаверц (9. Ромелу Лукаку 71').

Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 14. Трево Шалоба, 31. Маланг Сарр, 17. Сауль Ньигес, 23. Кенеди, 22. Хаким Зиеш.

Огоҳлантиришлар: Антонио Рюдигер 87'

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 62'

Премьер-лига . 37-тур

29/04/2022, 00:45

1
:
1
Тугади

Челси

Маркос Алонсо - 60'

Стадион: Old Trafford, 73564 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
62'  Криштиану Роналду
62'  Неманья Матич
79'  Неманья Матич (Фил Джонс)
79'  Маркус Рэшфорд (Хуан Мата)
90'  Энтони Эланга (Алехандро Гарначо)
60'  Маркос Алонсо
60'  Кай Хаверц
70'  Кай Хаверц (Ромелу Лукаку)
71'  Тимо Вернер (Кристиан Пулишич)
82'  Н'Голо Канте (Рубен Лофтус-Чик)
87'  Антонио Рюдигер


90+3. Ўйин якунланди!

90+3. МЮнинг бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

80. ЗАРБА! Рис Жеймснинг айлантириб берган ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди.

72. "Челси" бир неча бор олдинга ўтишга интилмоқда, бироқ МЮ ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишяпти. Манчестерликлар асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда, аммо ҳозирча айтарли хавфли вазиятни юзага келтира олишмади.

65. Энди ўйин янада қизимоқда. Ҳар икки жамоа вакиллари навбатма-навбат ҳужумлар уюштиришмоқда.

Матич тўпни ҳаволатиб Роналдуга узатди, Криштиану эса тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди ва гол урди!

62. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобни тенглаштирди!

Жеймс тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Ҳаверц тўпни орқага ўтказиб юборди, Маркос Алонсо ўзига келган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва гол урди!

60. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни очди!

53. Маунт ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, аммо Вернернинг оёғи тўпга якуний зарбани бериш учун етмай қолди.

49. Ҳаверц катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, тўпни Кантега узатаётганда манчестерлик ҳимоячилар қайтариб қолишди.

48. Матичнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпига МЮ футболчиларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

46. Маунтнинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Жамоалар иккинчи бўлимга қайтишмоқда.

45. Биринчи бўлим якунланди!

39. Рюдигернинг узоқ масофадан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

36. Яна де Хеа! Жеймснинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Ҳаверц боши билан дарвозага йўллади, испаниялик посбон эса тўпни қайтариб юборди.

30. Ўтган ярим соат давомида учрашувда ҳар томонлама "Челси" устунлик қилмоқда.

28. Канте Ҳаверцни ажойиб пас билан олдинга бошлади, Кайнинг берган зарбасига эса де Хеа қорни билан тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.

19. Кантенинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

13. Роналдунинг "қайчи" усулида дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ кетди.

10. МЮ ўз майдонида бўлаётган ўйида 10 дақиқа деганда илк ҳужумини уюштирди. Бруну Фернандешнинг бош билан берган зарбасини Менди ушлаб олди.

8. Жеймс яна бир бор дарвоза томон зарба берди, бу сафар тўп йўлига Варан тўғаноқ бўлди.

МЮ мухлислари ушбу баннерларнинг нега кўтарилаётганини яхши тушунишади...

5. Жеймснинг чамаси 20 метрлардан берган кучли зарбасини де Хеа қайтариб юборди.

4. Маунт ўйиндаги зарбани берди. Унинг тепган тўпи Далотга тегиб қайтди.

3. Илк дақиқаларни лондонликлар фаоллик билан бошлади.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика