UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  9 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  10 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

АПЛ. Марказий ўйинда ғолиб аниқланмади, "Манчестер Юнайтед" пешқадамликни сақлаб қолди Янгиликлар

АПЛ. Марказий ўйинда ғолиб аниқланмади, "Манчестер Юнайтед" пешқадамликни сақлаб қолди

Англия чемпионати 19-туридан ўрин олган марказий баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

21.30, "Энфилд"

Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон, Вейналдум (Милнер, 89), Тиаго Алькантара, Салах, Шакири (Жонс, 76), Мане, Хендерсон, Фирмино (Ориги, 85).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Фред, Мактомини, Погба, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 89), Марсьяль (Кавани, 61), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Шакири (33), Фабиньо (66), Рэшфорд (90).

Ливерпуль

Премьер-лига . 19-тур

17/01/2021, 20:30

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Anfield, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
33'  Джердан Шакири
66'  Фабиньо
76'  Джердан Шакири (Кертис Джонс)
85'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
89'  Джорджиньо Вейналдум (Джеймс Милнер)
61'  Антони Марсьяль (Эдинсон Кавани)
89'  Бруну Фернандеш (Мэйсон Гринвуд)
90'  Маркус Рэшфорд

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" пешқадамлик ролини сақлаб қолди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Қойил, "Ливерпуль" вақт чўзяпти.

83. УХХХХХХ!! Погбанинг кучли зарбасини Алиссон қайтарди!

80. Алькантаранинг бу сафарги зарбаси умуман ўхшамади.

78. ДЕ ХЕААААААА!! Тиаго Алькантаранинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Ажойиб сейвни кўрдик.

75. ЗАРБААААААААА!!! АЛИСССОНННН!!! Фернандешнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Алиссон чап оёғида қайтарди.

71. Балки бугунги учрашувнинг энг ёмон футболчиси Трент бўлаётгандир. Бугун у жуда кўп хатога йўл қўймоқда.

67. Маркус Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

65. "Юнайтед"дан ҳам илк аниқ зарба. Фернандешнинг кучли зарбасини Алиссон ушлаб олишда қийналмади.

62. ЗАРБААААААА!! Салоҳнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

60. УХХХХХХХ!! Магуайр МЮни яққол голдан сақлаб қолди. Фирмино гол уришга тайёрланиб турганди.

55. Арнольд чап қанотда пайдо бўлди ва МЮ дарвозасини нишонга олди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

53. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Фернандешнинг зарбасига Фабиньо тўғаноқ бўлмоқда!

49. УХХХХХ!! Марсьяль "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида тўпни Марсьялга оширмоқчи бўлди. Фабиньо хавфни бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Танаффус!

43. "Юнайтед" ўйинни марказга кўчира олди. Лекин барибир "Ливерпуль"да кичик устунлик бор.

40. УХХХХХХХХ!! Рэшфорд оффсайд ҳолатидан рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Пасга ҳеч ким етиб бора олмади.

35. Ўйиндаги илк аниқ зарба. Фирминонинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

34. ЗАРБАААААА!! Фернандешнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

33. УХХХХХ!! "Юнайтед"да жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш имконияти бор.

31. "Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Фернандешнинг оширган тўпига Магуайр етиб борди. Оффсайд.

26. ЗАРБАААААААААА!!! Вейналдумнинг кучли зарбасига Магуайр тўғаноқ бўлди.

22. ЗАРБААААААААААА!! Фирминонинг зарбасини Линдельоф қайтарди. Қайтган тўпга Салоҳ жуда ноаниқ зарба берди.

21. ЗАРБААААААААА!! Шакирининг зарбаси Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

17. ЗАРБААААААААААА!! Голга тортадиган илк хавфли вазият юзага келди. Салоҳнинг пасидан кейин Фирмино ноаниқ зарба йўллади. Агарда у тўпни Робертсонга оширганида борми...

14. Робертсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

10. Погба ҳужумдаги Марсьяль томон тўпни узатганди. Оффсайд.

6. МЮ ҳужумга ўтди. Рэшфорднинг қанотдан оширган тўпини Фабиньо майдон ташқарисига тепиб юборди.

3. Ўйиндаги илк ҳужум мерсисайдликлар томонидан уюштирилди. Робертсоннинг паси зарбага айланиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув Жерри Марсден хотирасига бир дақиқа қарсак чалиш билан бошланмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Дербига ҳуш келибсиз! Шимолий Англия дербиси бизни кутмоқда! Сизлар билан Миржалол Норматов учрашувни кузатиб боради.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика