UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10

АПЛ. Марказий ўйинда ғолиб аниқланмади, "Манчестер Юнайтед" пешқадамликни сақлаб қолди Янгиликлар

АПЛ. Марказий ўйинда ғолиб аниқланмади, "Манчестер Юнайтед" пешқадамликни сақлаб қолди

Англия чемпионати 19-туридан ўрин олган марказий баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

21.30, "Энфилд"

Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон, Вейналдум (Милнер, 89), Тиаго Алькантара, Салах, Шакири (Жонс, 76), Мане, Хендерсон, Фирмино (Ориги, 85).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Фред, Мактомини, Погба, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 89), Марсьяль (Кавани, 61), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Шакири (33), Фабиньо (66), Рэшфорд (90).

Ливерпуль

Премьер-лига . 19-тур

17/01/2021, 21:30

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Anfield, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
33'  Джердан Шакири
66'  Фабиньо
76'  Джердан Шакири (Кертис Джонс)
85'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
89'  Джорджиньо Вейналдум (Джеймс Милнер)
61'  Антони Марсьяль (Эдинсон Кавани)
89'  Бруну Фернандеш (Мэйсон Гринвуд)
90'  Маркус Рэшфорд

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" пешқадамлик ролини сақлаб қолди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Қойил, "Ливерпуль" вақт чўзяпти.

83. УХХХХХХ!! Погбанинг кучли зарбасини Алиссон қайтарди!

80. Алькантаранинг бу сафарги зарбаси умуман ўхшамади.

78. ДЕ ХЕААААААА!! Тиаго Алькантаранинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Ажойиб сейвни кўрдик.

75. ЗАРБААААААААА!!! АЛИСССОНННН!!! Фернандешнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Алиссон чап оёғида қайтарди.

71. Балки бугунги учрашувнинг энг ёмон футболчиси Трент бўлаётгандир. Бугун у жуда кўп хатога йўл қўймоқда.

67. Маркус Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

65. "Юнайтед"дан ҳам илк аниқ зарба. Фернандешнинг кучли зарбасини Алиссон ушлаб олишда қийналмади.

62. ЗАРБААААААА!! Салоҳнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

60. УХХХХХХХ!! Магуайр МЮни яққол голдан сақлаб қолди. Фирмино гол уришга тайёрланиб турганди.

55. Арнольд чап қанотда пайдо бўлди ва МЮ дарвозасини нишонга олди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

53. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Фернандешнинг зарбасига Фабиньо тўғаноқ бўлмоқда!

49. УХХХХХ!! Марсьяль "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида тўпни Марсьялга оширмоқчи бўлди. Фабиньо хавфни бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Танаффус!

43. "Юнайтед" ўйинни марказга кўчира олди. Лекин барибир "Ливерпуль"да кичик устунлик бор.

40. УХХХХХХХХ!! Рэшфорд оффсайд ҳолатидан рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Пасга ҳеч ким етиб бора олмади.

35. Ўйиндаги илк аниқ зарба. Фирминонинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

34. ЗАРБАААААА!! Фернандешнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

33. УХХХХХ!! "Юнайтед"да жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепиш имконияти бор.

31. "Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Фернандешнинг оширган тўпига Магуайр етиб борди. Оффсайд.

26. ЗАРБАААААААААА!!! Вейналдумнинг кучли зарбасига Магуайр тўғаноқ бўлди.

22. ЗАРБААААААААААА!! Фирминонинг зарбасини Линдельоф қайтарди. Қайтган тўпга Салоҳ жуда ноаниқ зарба берди.

21. ЗАРБААААААААА!! Шакирининг зарбаси Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

17. ЗАРБААААААААААА!! Голга тортадиган илк хавфли вазият юзага келди. Салоҳнинг пасидан кейин Фирмино ноаниқ зарба йўллади. Агарда у тўпни Робертсонга оширганида борми...

14. Робертсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

10. Погба ҳужумдаги Марсьяль томон тўпни узатганди. Оффсайд.

6. МЮ ҳужумга ўтди. Рэшфорднинг қанотдан оширган тўпини Фабиньо майдон ташқарисига тепиб юборди.

3. Ўйиндаги илк ҳужум мерсисайдликлар томонидан уюштирилди. Робертсоннинг паси зарбага айланиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув Жерри Марсден хотирасига бир дақиқа қарсак чалиш билан бошланмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Дербига ҳуш келибсиз! Шимолий Англия дербиси бизни кутмоқда! Сизлар билан Миржалол Норматов учрашувни кузатиб боради.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика