AПЛ. Бирмунча зерикарли учрашувда "Ливерпуль" ва "Челси" гол ура олишмади
21 янв 2023 19:28
Янгиликлар
AПЛ. Бирмунча зерикарли учрашувда "Ливерпуль" ва "Челси" гол ура олишмади
Ливерпуль |
Премьер-лига . 21-тур 21/01/2023, 17:30 0
:
0
Тугади
|
Челси |
Стадион: Anfield, 53126 томошабин
Бош ҳакам: Michael Oliver
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. АПЛнинг тўққизинчи ва ўнинчи ўриндаги жамоалар ўйини бирмунча зерикарли ўтди ҳамда ҳисоб очилмади.
90+4-дақиқа. Дарвин Нуньес қулай имкониятга эга бўлди, аммозарба йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Қўшимчасига оффсайд ҳам қайд этилди.
90+2-дақиқа. Карни Чуквуэмека қулай вазиятда кучлироқ зарба ҳам бера олмади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кертис Жонс жахл қилгани, рақибга атайин қўпол ўйнагани учун сариқ кўрсатилди.
87-дақиқа. Галлахер Нуньесни қўполлик билан кутиб олди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
85-дақиқа. Чуквуэмека қулай вазиятга чиқиб бораётгандамувозанатини йўқотиб, майдонга қулади.
82-дақиқа. Ўзгаришлар! Хаверц Чалоба, Маунт ўрнига Обамеянг, Аспиликуэта ва Чуквуэмека ўйинга қўшилди.
81-дақиқа. Огоҳлантириш! Қизиғи Трево Чалобанинг ўзига сариқ кўрсатилди.
79-дақиқа. Чалоба ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди.
77-дақиқа. "Челси"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.
76-дақиқа. Дарвин Нуньес тезкор қарши ҳужумни аниқ зарба билан якунлади, бироқ Кепа ўз ўрнида.
74-дақиқа. Ибраима Конате Мудрик қўриқлаш билан бирга Марк Кукурельяни йиқитишни "уддалади".
72-дақиқа. Ўзгариш! Сариқ карточка бор Милнер ўрнини Трент-Арнольдга бўшатиб берди.
69-дақиқа. Гакпода яна бир вазият. Коди анча қийин вазиятдан зарба бера олди, аммо уриниши кучли чиқмади.
66-дақиқа. Огоҳлантириш! Милнер қанотдан қочаётган Мудрикни тўхтатишнинг бошқа йўлини топа олмади. Ҳакам Жеймсга сариқ кўрсатмай илож йўқ эди.
65-дақиқа. Мудрикда зўр вазият бўлди, бироқ ўткирроқ бурчакдан берган зарбаси дарвоза тўрига ён томондан тегди.
63-дақиқа. Ўзгариш! Айнан Наби Кейта ўрнини Дарвин Нуньесга бўшатиб берди.
62-дақиқа. Наби Кейтанинг зарбасини Михаил Мудрик қайтаришга эришди.
60-дақиқа. Хаким Зиешнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
Хаким Зиеш ўнг қанотдан бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш яна зарбагача етиб бормади.
58-дақиқа. Конор Галлахер зарба берди, лекин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
55-дақиқа. Ўзгариш! Льюис Холл ўрнига Михаил Мудрик. Украиналик футболчи учун дебют учрашув бошланди!
52-дақиқа. Робертсоннинг фаоллигидан кейин "Челси" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, бироқ яна иш охирги зарбагача етиб бормади.
51-дақиқа. Коди Гакпо яна бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45+5-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва футболчиларни танаффусга таклиф қилди.
45+4-дақиқа. Коди Гакпо курашда Галлахерга нисбатан қўпол ўйнади.
45+2-дақиқа. "Челси" бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш зарбагача бормади. Алиссон фаоллик кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди.
45+1-дақиқа. Мохамед Салахда имконият бўлди, лекин унинг чап оёқдаги зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча юқорироқдан ўтиб кетди.
45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.
43-дақиқа. Тьяго Сильва сал қолса тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўярди.
42-дақиқа. Эндрю Робертсон тўп учун курашда Кепа Аррисабалагага нисбатан фол ишлатди.
39-дақиқа. Тьяго Алькантара гапимизни эшитгандек аниқ зарба йўллади. "Ливерпуль" зарбалар борасидаги статистикани анча тўғрилаб қўйди.
36-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий қисми ортда қолди. "Челси" 6 марта зарба бериб, уларнинг 2 тасигина аниқ бўлди. "Ливерпуль" эса 2 марта уриниб кўрганига қарамай, ҳозирча бирорта ҳам аниқ зарба беролмади.
34-дақиқа. Огоҳлантириш! Холлга нисбатан кескин ўйнагани учун Стефан Байчетичга карточка кўрсатилди.
Хаким Зиешнинг узатган тўпини Хаверц қанчалик уринмасин, боши билан дарвозага тўғри йўналтира олмади.
32-дақиқа. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлишди.
30-дақиқа. Ўйин давом этади.
Ўйин тўхтатилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
28-дақиқа. Марк Кукурелья жароҳат олиб, майдонда ётибди.
25-дақиқа. "Ливерпуль" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
22-дақиқа. Льюис Холлда имконият бўлганди, аммо ёш футболчининг зарбаси умуман қовушмади.
21-дақиқа. "Челси" ҳимоячилари тўпни назорат қилмоқда.
19-дақиқа. Энди эса Салах оффсайдда экан. Ҳакамлар ҳимояланаётган жамоа хавфни бартараф этишини кутиб туриб, кейингина ўйинни тўхтатишди.
18-дақиқа. Байчетич ҳужумда Мейсон Маунтга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
16-дақиқа. Коди Гакпо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлмоқда.
14-дақиқа. Кай Хаверц ҳимоядан узатилган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо унинг зарбаси қовушмади.
11-дақиқа. Тьяго тўп билан қочиб кетаётган Зиешни қўполлик тўхтатиб қолди. Хакимнинг бутсалари ҳам ечилиб кетди.
9-дақиқа. "Ливерпуль" ҳимоядан қисқа паслар билан чиқаётганида Конатега нисбатан фол ишлатилди.
Бироқ оффсайд туфайли гол инобатга олинмади.
3-дақиқа. ГООООЛ! Кай Хаверц ҳисобни очди
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Фикрлар