UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  19 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13

АПЛ. "Арсенал" "Сити" билан баҳсда яна ғалабани қўлдан чиқарди, "Тоттенхэм"да ғалаба Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" "Сити" билан баҳсда яна ғалабани қўлдан чиқарди, "Тоттенхэм"да ғалаба

АПЛ 17-туридан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Лондонликлар футболчиси Тео Уолкотт Санчеснинг етказиб берган тўпини "шаҳарликлар" дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди - 0:1. Иккинчи бўлим бошида Лерой Сане Чех дарвозасини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклади - 1:1.

71-дақиқада Кевин Де Брюйненинг қойилмақом пасидан сўнг Раҳим Стерлингнинг чап оёғида берган зарбасидан сўнг "Сити" олдинга чиқиб олди - 2:1. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва "Арсенал" бир ҳафтада иккинчи бор ғалаба қозониб туриб якунда мағлубиятга учради. Ҳафта ўртасида лондонликлар "Эвертон"га 1:2 ҳисобида ютқазишганди.


"Манчестер Сити" - "Арсенал" 2:1

Голлар: 0:1 – 5 Уолкотт, 1:1 – 47 Сане, 2:1 – 71 Стерлинг.

Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Сабалета (Санья, 46), Коларов, Стерлинг, Сане (Навас, 76), Сильва, Туре, де Брюйне (Ихеаначо, 84), Фернандо.
Арсенал –   Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Коклен (Жиру, 75), Санчес, Озил, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 65; Эль-Ненни, 78), Джака.
Огоҳлантиришлар: Сильва (38), Туре (51), де Брюйне (80).



Меҳмонлар футболчиси Барнс ўйиннинг 22-дақиқасида Льорис дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 27-дақиқада Алли Уокернинг пасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

71-дақиқада Денни Роуз рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва "Тоттенхэм"нинг олдинга чиқиб олишини таъминлади - 2:1!


"Тоттенхэм" – "Бернли" 2:1

Голлар: 0:1 – 21 Барнс, 1:1 – 27 Алли, 2:1 – 71 Роуз.

Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Роуз (Дэвис, 77), Уокер, Дембеле (Сиссоко, 63), Ваньяма, Дайер, Алли (Сон Хын Мин, 73), Уинкс, Эриксен, Кейн.
Бернли –   Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд (Кайтли, 83), Хендрик, Марни (Дефур, 84), Арфилд, Барнс (Воукс, 80), Грэй.
Огоҳлантиришлар: Барнс (28), Сиссоко (70).



Англия футболи ҳақидаги янгиликларни ТЕЛЕГРАМда ҳам кузатиб боринг - https://telegram.me/engpl

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика