UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  46 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

АПЛ, 16-тур. “Эвертон”дан иродали ғалаба, чемпион "Борнмут"га мағлуб бўлди Янгиликлар

АПЛ, 16-тур. “Эвертон”дан иродали ғалаба, чемпион "Борнмут"га мағлуб бўлди

Англия премьер лигасининг 16-туридан ўрин олган дастлабки икки учрашув ўз ниҳоясига етди.

Шубҳасиз турнинг марказий учрашувида Ливерпуль шаҳрида “Эвертон” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида ўтказилиб, унда Рональд Куман бошчилигидаги мезбонлар иродали ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Алексис Санчес жарима тўпини ажойиб зарбаси билан голга айлантирган бўлса, биринчи бўлим якунида Коулмэн чап қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан Чех қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллади. Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида “Эвертон” аъзоси Уильямс “Гудисон Парк”ка йиғилган минглаб мухлисларга қувонч улашувчи голга муаллифлиқ қилди-2:1.

Турнинг яна бир учрашувида мамлакатнинг амалдаги чемпион “Лестер” сафарда “Борнмут”га имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонларга ғалаба келтирган тўпни 34-дақиқада Марк Пью киритди.

Англия чемпионати, 16-тур.

“Борнмут” – “Лестер” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 34 Пью.

Борнмут”: Боруц, Кук, Аке, Дэниэлс, Смит, Пью, Уилшер, Кинг (Гослинг, 79), Артер, Фрэнсис, Афобе (Уилсон, 68; Мингз, 90).

Лестер”:Цилер, Морган, Фукс, Эрнандес, Хут (Ульоа, 82), Амарти, Кинг, Олбрайтон (Муса, 74), Марез, Варди, Слимани (Окадзаки, 46).

Огоҳлантириш: Кинг (36), Морган (83), Эрнандес (87).


Эвертон – Арсенал 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 20 Санчес, 1:1 – 44 Коулмэн, 2:1 – 86 Уильямс.

Эвертон”: Стекеленбург, Жагелка, Бейнс, Коулмэн, Уильямс, Маккарти (Фунес Мори, 90), Гуйе, Баркли, Леннон (Миральяс, 68), Валенсия (Кэлверт-Льюин, 79), Лукаку.

“Арсенал”: Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Ивоби, 71), Коклен (Перес, 88), Уолкотт (Жиру, 71), Озил, Санчес, Жака.

Огоҳлантириш: Жагелка (18), Маккарти (42), Косьельни (84).

Четлатиш: Жагелка (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика