UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  11 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

АПЛ. 8 тур превьюси Янгиликлар

АПЛ. 8 тур превьюси

Дунёдаги энг тезкор ва энг қизиқарли чемпионат бўлмиш АПЛнинг 8 тур превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.
"Манчестер Сити" – "Тоттенхэм"
Шанба, "Этихад стэдиум", 16:45, ҳакам: Жонатан Мосс

"Шаҳарликлар" сўнгги йилларда "Тоттенхэм" учун энг ноқулай рақиблардан бирига айланган. Хусусан, ўтган мавсумда икки ўйиннинг умумий ҳисоби 11:1 бўлган эди ("Сити" фойдасига). "Шпорлар"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ўйинини ўзгартира олдими йўқми ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, чунки, мавсумнинг асосий қисми ҳали олдинда.

Жароҳат олганлар: Мангала, Насри – Нотон, Уокер
Сўроқ остида: Шадли, Льорис ("Тоттенхэм")




"Кристал Пэлас" – "Челси"
Шанба, "Селхерст Парк", 19:00, ҳакам: Крейг Паусон

Турнир жадвалини бошқариб бораётган "Челси" оддийгина клуб бўлган "Кристал Пэлас" уйида меҳмон бўлади. Бир қарашда лондонликлар яққол фаворит, лекин ўтган мавсумда Моуриньо шогирдлари шу стадиондан мағлуб бўлиб қайтишган эди. Шунга қарамай, Моур жамоаси бу йил ўзига жуда ҳам ишонган ва натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда.

Жароҳат олганлар: Данн ("Кристал Пэлас")
Сўроқ остида: Боласи – Рамирес, Дрогба, Коста

"Саутгемптон" – "Сандерленд"
Шанба, "Сент-Мэри", 19:00, ҳакам: Андре Марринер

Мезбонлар ҳозирча янги бош мураббий Роналд Куман қўл остида ўзларининг кучли тарафларини кўрсата олишмоқда. Жамоа тўпурари Грациано Пелле АПЛда сентябрнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Куман ой мураббийига бериладиган совринга эга чиқди. Гарчи "Саутгемптон" олдинги турда "Тоттенхэм"га имкониятни бой берган бўлсада, бу баҳсда фаворит ҳисобланади.

Жароҳат олганлар: Родригес, Уорд-Праус – Альварес, Коатес, Жаккерини
Сўроқ остида: Йосида, Галлахер ("Саутгемптон")




"Эвертон" – "Астон Вилла"
Шанба, "Гудисон Парк", 19:00, ҳакам: Энтони Тэйлор

Бу жамоалар аввалги турда Манчестер шаҳрининг икки клубидан мағлубиятга учрашган. "Вилла" уч тур аввал иккинчи поғонада бораётган эди, аммо кетма-кет "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Сити" каби етакчилардан учралган мағлубиятлар Пол Ламберт шогирдларининг 10 ўринга тушиб кетишларига сабаб бўлди. "Эвертон" эса ҳозирча ўзини ўнглаб ололганича йўқ.

Жароҳат олганлар: Миральяс, Коне, Стоунз – Козак
Сўроқ остида: Баркли, Коулмэн, Маккарти, Пиенаар – Делф, Сендерос


"Арсенал" – "Халл Сити"
Шанба, "Эмирейтс", 19:00, ҳакам: Рожер Ист

"Арсенал" шифохонанинг ўзгинасига айланиб қолгандек, баъзида клуб таркибида соғлом ўйинчилардан кўра жароҳат олганлари кўпроқдек туюлади. "Тўпчилар" доимий тарзда жароҳатлар билан курашиб келишади. Бу ўз навбатида натижаларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмаяпти, охирги беш ўйинда бор йўғи биргина ғалаба Арсен Венгер жамоаси учун жуда ёмон натижа.

Жароҳат олганлар: Уолкотт, Рэмси, Косельни, Саного, Дебюши, Жиру, Озил, Оспиньа – Макгрегор, Снодграсс
Сўроқ остида: Артета, Диаби – Дьяме, Эль-Мухамади
Дисквалификация: Чамберс (Арсенал)




КПР – "Ливерпуль"
Якшанба, "Лофтус Роуд", 17:30, ҳакам: Фил Дауд

Мезбонлар ишонч билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боришмоқда, тўплар нисбати ҳам энг ёмони. Жиддийроқ чора кўрилмаса клуб шу мавсумнинг ўзидаёқ чемпионшипга равона бўлиши мумкин. "Ливерпуль" эса бу мавсумда илк бор қаторасига иккита ғалабани қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга, хар ҳолда КПР рақибларига очко улашиш билан овора.
 
Жароҳат олганлар: Бартон, Матч, Форлин – Сахо, Фланаган
Сўроқ остида: Кранчар – Старриж


"Вест Бромвич" – "Манчестер Юнайтед"
Душанба, "Хоторнс", 00:00, ҳакам: Майк Дин

МЮ инқироз кўчасига кириб қолган бўлишига қарамасдан тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Сўнгги пайтларда клуб ўз ўйинини топиб бораётгандек. Лекин, кўплаб жароҳатлар ва жамоа сардори Уэйн Рунининг дисквалификацияси мукаммал таркиб билан ўйнаш учун имкон бермаяпти. Турни ёпиб берувчи беллашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ, меҳмонларнинг ҳимоясида юзага келаётган муаммолардан мезбонлар ҳужумчиси Саидо Бераино фойдаланиб қолиши мумкин. Ўз навбатида МЮнинг фантастик ҳужумкор ўйинчиларини тўхтатиб қолиш учун "Вест Бромвич" ҳимоячилари анчагина тер тўкишларига тўғри келади.

Жароҳат олганлар: Аничебе, Варела – Валенсия, Эванс, Лингард
Сўроқ остида: Брант, Идейе – Каррик, Жонс, Смоллинг, Янг
Дисквалификация: Руни (МЮ)


"Бернли" – "Вест Хэм"
Шанба, "Терф Мур", 19:00, ҳакам: Кевин Френд

Жароҳат олганлар: Воукс, Тэйлор – Куяте, Кэрролл
Сўроқ остида: Чалоба, Ингз, Кин, Жонс, Марни, Триппьер – Коллинз, Демель, Женкинсон


"Ньюкасл" – "Лестер"
Шанба, "Сент-Жеймс Парк", 19:00, ҳакам: Мартин Аткинсон

Жароҳат олганлар: Ааронс, Сантон, Де Йонг – Апсон
Сўроқ остида: Крул, Дамметт, Ривьер, Сиссе, Тиоте, Р.Тэйлор – Шлупп, Марез


"Сток Сити" – "Суонси"
Якшанба, "Британниа Стэдиум", 20:00, ҳакам: Майкл Оливер

Жароҳат олганлар: Одемвинги – Амат, Доннелли, Бриттон
Сўроқ остида: Арнаутович, Камерон, Мозес, Уилан ("Сток Сити")
Дисквалификация: Шелви ("Суонси")


Толибжон Қосимов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика