АПЛ 26-туридан кейин биз билган 7 факт
13 фев 2019 22:05
Янгиликлар
АПЛ 26-туридан кейин биз билган 7 факт
“Манчестер Юнайтед” августдан бери биринчи марта кучли тўртликка кўтарила олди. Шу каби бошқа фактлар 26-тур сарҳисобида.
“Манчестер Юнайтед” кучли тўртликка қайтди.
Декабр ўрталарида бунга деярли барча ишонмас эди, лекин “Манчестер Юнайтед” нафақат кучли тўртликка қайта олди, балки буни жуда қисқа муддат ичида уддалади. Тўғри, “Челси” ва “Арсенал” нинг омадсизликлари ҳам бунда муҳим рол ўйнади, лекин барибир асосий ишни манкунианликларнинг ўзлари бажаришди. Мураббий алмашгандан кейин улар тўққиз ўйиннинг саккизтасини ютишди.
“Фулхэм” майдонида улар осонлик билан ғалаба қозонишди. Сулшерда баъзи ўйинчиларга “ПСЖ” билан ўйиндан олдин дам бериш имконияти ҳам пайдо бўлди. “Фулхэм” эса нима учун мавсум бошидан бери хавфли зонада ўралашиб юрганини кўрсатди. “Дала ҳовличилар” бир икки яхши ҳужум билан “МЮ”ни шошириб қуйгандек эдилар, лекин ўзлари кейинроқ рақиб жамоанинг хавфли ҳужумлар ташкил қилишига ёрдам бериб юбордилар. Натижада эса икки ажойиб гол юзага келди. Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирда қизил иблислар фақат олдинга йўналтирилиб қўйилгандек. Жамоа сўнгги икки ойда ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Натижада жамоа мавсум стартидан бери биринчи марта кучли тўртликда бўлиб турибди.
“Ливерпул” омадсизликдан чиқиб кетди
“Мерсисайдликлар” “Лестер” ва “Вест Хем” га қарши ўтказилган муваффақиятсиз ўйинлардан шикоят қилишларига ҳожат йўқ. Аслида жамоа бундан олдинги икки турда мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа биринчи ўринда эканлиги жамоага етакчилик босими бўлиб хизмат қилди. “Манчестер Сити” нинг 27-турдаги “Эвертон”га қарши ўйинни олдинроқ ўтказгани “Ливерпул”га психологик босимни кучайтирди. “Ливерпул” да заҳира ўйин бор эди, лекин жамоа уикендга иккинчи ўринда кириб келди.
“Борнмут”га қарши ўйинда Юрген Клопп жамоаси омадсизликка қарши яхши реаксия кўрсата олди. Бу жамоанинг бу йил ҳисобидан энг ажойиб ўйинларидан бири бўлди, ҳисоб эса 3:0 га қараганда ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. “Борнмут”ни бу ўйин учун айблаб бўлмайди. Кучли олтилиик жамоасидан учралган мағлубият Эдди Хау жамоаси учун унчалик ҳам фожеа эмас, балки оддий ҳолатдир. Лекин бу сафар жамоа класс жиҳатдан анча кучли бўлган рақибга кучи етмади. “Олчалар” бахтига қарши, “Ливерпул” шанба оқшомида анчадан бери ўта бемалол ўйнади.
“Уотфорд” Маркус Силвани хафа қилди.
“Викеридж Роуд”да ўзларининг собиқ мураббийларини кечиришмади. “Уотфорд” сардори Трой Дини ҳардойимгидек ўйинолди интервюсида Силвага нисбатан ҳурматни сақлаб ўтирмади ва очиқдан очиқ жамоадошларини “Евертон”га қарши “жанг”га чорлади.
Лекин ўйинда буни амалга ошириш унчалик осон иш эмаслиги билинди ва “Уотфорд” нисбатан тенг кечган ўйинда ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди. Лекин шундай бўлса-да “Уотфорд” мухлисларига айнан Силва жамоасига қарши қўлга киритилган ширин ғалаба уларнинг ўйин охирида Маркусга қарши “Хави Гарсия сендан кучлироқ эди” дея қўшиқ куйлашларига сабаб бўлди. Маркус Силва эса ҳозирда бу танқидларга қарши натижалар билан мақтана олмайди. “Эвертон” фақатгина “Уотфорд” га қарши ўйинда эмас, балки тез – тез мағлуб бўлмоқда. “Ирислар” сўнгги 11 учрашувнинг саккизтасида мағлуб бўлдилар. Бундан натижалар эса Силванинг Англияда бу йили мавсумнинг охиригача ўз вазифасида қолишини шубҳа остига қолдириши мумкин.
Хазентюттлнинг “Кардифф”да омади келмади
“Саутгемптон”нинг айни пайтдаги бош мураббийининг дебют ўйини ҳам биринчи даврада “Кардифф”га қарши ўйинга тўғри келган эди ва ўйинда унинг жамоаси аламли тарзда (1:0) маглубиятга учраган эди. Шундай кейин австриялик мураббий жамоа ўйини ва натижаларига қўша олган эди, лекин айнан “Кардифф”га қарши ўйинда ҳаммаси жамоанинг яна хавфли зонага тушиб қолиши билан якун топди.
Мазкур баҳс фақат 65 дақиқа фақат курашдан ташқари бошқа ҳеч нарсани тақдим этмади, лекин ўйиннинг охирги лаҳзалари ҳақиқий драмага айланиб кетди. “Кардифф” ўзининг ўйиндаги биринчи бурчак тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса, “авлиёлар” ўйин охирларида тенгликни таъминлашди. Ҳамма ҳисоб тенглашгандан кейин “Сотон”нинг босим уюштириши ва иккинчи голни уриб ғалабани таъминлашини кутаётган пайтда, воқеалар ривожи тескарисига айланаби кетди ва уч очко Уелсга қараб йўл олди. Ўйиндан сўнг Хазентюттл бундай ўйин билан уларда лигада жон сақлаб қолиш имконияти бўлмаслигини таъкидлади. Майдон ташқарисида ўта қийин даврни бошдан ўтказаётган “Кардифф Сити” эса, сўнгги ҳафталар давомида ўзининг имкониятларини анча яхшилади. Нил Уорнок жамоаси бу мавсум биринчи марта қаторасига икки ўйинни ютишди. Ҳақиқатдан ҳам жаойиб натижа, чунки жамоа олий дивизионда бундай натижани охирги марта 1962-йили қайд этган экан!
Хитон “Бёрнли”га ютқазишга рухсат бермаяпти
Жо Ҳарт декабр охирида “Бёрнли” асосий таркибидаги ўрнини асоссиз равишда йўқотганини айтиши мумкин. Англия терма жамоаси экс дарвозабони “қизиллар”нинг кетма-кет омасизликларида айбдор этилмаган камдан-кам ўйинчилардан бири эди, лекин унинг қаҳрамонликлари ҳам Шон Дайч жамоасини мағлубиятлардан сақлай олмади. Ўз уйида “Эвертон”дан қабул қилиб олинган 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мураббий дарвозага Том Хитонни қайтариш вақти келганлиги англади. Эҳтимол у айнан шу қарори билан “Бёрнли”га совуққонликни қайтаргандир.
Айнан шундай ҳам бўлди. Хитон жамоа ҳимоячиларига ҳимоядаги тартибни сақлашга ёрдам бермоқда ва жамоа лигада сўнгги етти ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. “Қизиллар” мазкур ўйинларнинг тўрттасида ғалаба қозонишди ва таъкидлаш керакки Сулшернинг “МЮ” сидан очко тортиб олган ягона жамоа бўлиб туришипти. Шанба куни “ Брайтон”га қарши ўтказилган сафар учрашувида Том ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Ҳисоб 1:3 бўлишига қарамай ўша куни Англия жанубида “Бёрнли”га ҳақиқий маънода омад кулиб боқди. Жамоа Хитоннинг бирнеча ажойиб сейвлари ва ҳакамларнинг ёрдами билан сафардан ғалаба билан қайтди. Жо Хартда ҳам шундай сейвлар бўлган эди, лекин фарқи шундаки, Хитоннинг сейвлари жамоага очко олиб келмоқда.
“Тоттенхем” чемпионлик пойгасида
“Лестер”га қарши ўйинда “Тоттенхем” ўтган турлардаги ўйинлар каби ўйин охирида ғалабани суғуриб олмади, лекин ўйиннинг бориши “Уотфорд” ва “Нюкасл” га қарши кечган ўйиндагидек бўлди. “Шпорлар” яна ўз услубларида ўйинни олиб боришди. Лекин баъзи вазиятларда рақибдан анча ёмон тарзда ҳаракатланишди.
Натижанинг бундай тус олгани учун “Лестер” ўйинчилари ўзларини айблашлари керак. Улар “ Уембли” дан уч очко билан кетиш учун етарли даражада вазиятлар яратишди. Харви Барнс аниқроқ ҳаракат қилганида, Жейми Варди эса пеналтидан унумли фойдаланганида мазкур баҳс бошқача ҳисоб билан якунланиши мумкин эди. Лекин сўнгги турларда “Уембли”да барча эпизодлар “Тоттенхем” фойдасига содир бўлаётгандек ва бу баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Одатдагидек “товуқлар” ўйин охирида гол уришди ва яна гол Сон Хён Мин ҳисобига ёзилди. Лекин бу сафар жанубий кореяликнинг голи ғалаба келтирган гол бўлмади, лекин ўйин охирида “Лестер”нинг амалга ошириши мумкин бўлган эҳтимолий босимининг олдини олди. Харри Кейнсиз ва ўзининг энг яхши ўйинларисиз ҳам “Тоттенхем” чемпионлик пойгасида қолиш йўлини топяпти.
“Челси” яна меҳмонда хўрланди
Маурисио Сарри жамоаси “Манчестер Сити” 6:0 ҳисобида мағлуб бўлгандан кейин, жамоа “Хаддерсфилд”ни ўз уйида 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганини ҳеч ким эсламаяпти. Бу эса “Борнмут” га 4:0 ҳисобида мағлуб бўлинганидан кейин 10 кун ўтиб содир бўлди. Меҳмондаги кетма-кет иккита мағлубият ва умумий ҳисобда ўтказиб юборилган 10 та гол, шунингдек бир ўйинда ўтказилган 6 та гол (бу “Челси” тархидаги энг йирик мағлубият) сўнгги 28 йилда энди содир бўлмоқда.
Декабрда “кўклар “Манчестер Сити” ни бу чемпионатда мағлуб этган дастлабки жамоага айланишган эди. Ўз уйида жамоа чемпионларни ҳимоявий услубда ўйнаган ҳолда мағлуб этди. Англиядаги энг ёрқин ғалабасини қўлга киритиш учун Маурисио Сарри ўзининг асосий принсипларидан воз кечган эди, яъни ҳимоядан туриб ўйинни қурган эди. “Челси” бу ўйинга қандай режа асосида тайёрланганини айтиш қийин, чунки қандай режа ёки тактика ўйланган бўлса ҳам, у дастлабки ўн беш дақиқа ичида яксон қилинди. Барчаси Маркос Алонсонинг хатосидан бошланди. Айнан бу хато ўйиннинг векторини белгилаб бери: “Челси” шароит яратди, “Сити” эса бундан ажойиб тарзда фойдаланди. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вазиятда Агуэро шунчаки тўп йўлини тўсиш талаб этиладиган жойда, ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, лекин бу хатони у кейин ўзининг кетма-кет иккинчи хет-трики билан “ювди”. Мухлислар олдида мазкур баҳсдаги аянчли ҳисоб учун айбини ювиш “Челси” учун осон бўлмайди, лекин Лига Кубогидаги “Сити”га қарши ўйин бу учун ажойиб имконият. Лекин жамоа бу учун ўйинга аниқ режа ишлаб чиқиши ва уни амалда татбиқ эта олиши керак.
Маъмуржон Ибрагимов таржимаси
Фикрлар