UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг Анзур Исмоилов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Қийин ўйин намойиш этдинглар, йигитлар матонат кўрсатишди. Умуман баҳс ҳақида фикрингиз?
- Жуда қийин учрашув бўлди, бизда вазиятлар бўлди. Иккита жуда яхши имконият бўлди, агар гол урганимизда умуман бошқача ўйин бўлармиди...Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гол қўйиб юбордик. Лекин 90 дақиқада яхши ўйнадик.

- Қўшимча вақтда Ўзбекистонга нима етишмади?
- Менимча бизга кучга тўла ўйинчи етишмади. Ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи бўлмади.

- Ўз ўйинингиздан кўнгилингиз тўлдими?
- Жамоа мағлуб бўлди, шу боис кўнглим тўлмади. Афсуски ютишимиз керак бўлган баҳсда мағлуб бўлдик.

- Одил Аҳмедовнинг аҳволи қандай? Йигитлар мағлубиятни қандай қабул қилиб олишди?
- Барчамиз ғалаба учун тушгандик. 90 дақиқа жанг қилдик, лекин биринчи голни совға қилганимиздан сўнг руҳан синиб қолдик.

- Шундай бўлса ҳам жамоага яхши ўйин учун раҳмат айтамиз. Мухлисларга сўнгги тилакларингиз?
- Барчага раҳмат. Худо хоҳласа кейинги мусобақаларда бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга уринамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика