UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  1 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  2 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  15 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  8

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" – АГМК (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар устози Анхель Лопес фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида 

- Суперлиганинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнадик. АГМК стандарт ҳолатлар бўйича жуда кучли жамоа. 

Қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кўплаб ҳужумлар уюштиришга ва прессинг қўллашга уриндик. Аммо ҳамма режамиз ҳам иш бермади.

- Ўйин вақтида ҳакамга нисбатан жуда кўп эътироз билдирдингиз. Ўйин давомида 50% футболчиларга кўрсатма берган бўлсангиз, 50% эътироз билдирдингиз, десак ҳам бўлади...

- Футбол шуниси билан қизиқ ва уни шунинг учун ҳам ёқтирамиз. Бу менинг услубим. Мен ҳар доим шундай ишлайман. 

- Зоир Жўрабоев нега алмаштирилди?

- У дастлабки 25 дақиқада жуда ёмон ҳаракатланди. Унинг ўйинидан қониқмадим. Бу Зоирнинг 10-15 кун давомида Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида бўлгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаблар туфайли уни алмаштиришга қарор қилдим. 

- Жамоангиз ҳали ғалаба нималигини билганича йўқ. Бу сизга босим юклаб, руҳий ҳолатингизга таъсир қилмайдими?

- АГМК ҳам ҳозиргача ғалаба қозонмаётганди. Жамоалар бугун яхши ўйин кўрсатишди ва кўплаб вазиятларни яратишди. АГМК улардан унумли фойдаланиб, ҳақли ғалабага эришди. Биз олдинга интилишда давом этамиз.

- Ортда қолган 4 турдан келиб чиқсак, "Сурхон"нинг энг қийин рақиби АГМК бўлди, деб ҳисоблайсизми? 

-  Йўқ, энг мушкул рақиб "Навбаҳор" бўлди. Аммо бугун ҳам қийин бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим. 

Шунингдек, ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман. Афсуски, кўплаб жарима тўплари ва "аут"ларда АГМК фойдасига қарор чиқаришди. 

Буларнинг барчасидан тушкунликка тушмаймиз ва қўл силтамаймиз. Олдимизда ҳали кўп ўйинлар бор. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга алоҳида ташаккур дейман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика