UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  6 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  86 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман" Янгиликлар

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойида Қатардаги ўқув-машғулот йиғинига бир неча нафар янги футболчилар ҳам жалб қилинди.

Хусусан, ўтган йили Суперлигада тўпурар бўлишга интилган Анвар Ҳожимирзаев ҳам илк бор терма жамоа либосида тўп тепди. Ҳужумчи бугундан "Динамо" ихтиёрига қайтди ва янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. 

- Ўзбекистон терма жамоасида биринчи маротаба машғулот олиб бордингиз ва ўртоқлик учрашувида майдонга тушдингиз. Бу қандай ҳиссиётларни берди?

- Терма жамоада ўйнаш ўзгача бўлди. Қайсидир маънода босимни ҳис қилар экансиз. Ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам катта масъулият, бошқача ишонч елкангизда туради. Киришиб кетиш қийин бўлгани йўқ. Уларнинг барчаси билан ака-укамиз. 

- Йиғин давомида мураббий ўзгаришини жамоа қандай қабул қилди?

- Албатта, кутилмаган ҳолат бўлди дея оламан. Сречко Катанецни ҳам ҳали кўрмаган эдим. Тимур ака билан ишладик. Ким мураббий бўлса ҳам мақсадимиз сари интилишда давом этишимиз керак. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат.  

- Терма жамоадаги юкламалардан сўнг "Динамо"га мослашиш қийинчиликлар туғдирмаяптими?

- Бугун клуб сафига қўшилдим. Бир кунлик хордиқдан сўнг чемпионатга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Мақсадимиз ўтган йилгидан катта. Мухлисларни муносиб натижалар билан хурсанд қилишимиз керак. 

- Суперлигани кетма-кет иккинчи йил "Навбаҳор"га қарши бошлайсизлар...

- Ўтган йили "Навбаҳор"га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Жорий мавсумни ғалаба билан бошлашни истаймиз ва бунинг учун жамоамизда иштиёқ икки карра юқори. Қуръада ким тушишини аҳамияти йўқ эди. Тўғри келгани билан ўйнаймиз. 

- 2025 йилда нечта гол урмоқчисиз?

- 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман. Йилни тўпурар сифатида якунлашни хоҳлайман. 2024 йилда бу маррага озгина етмай қолганди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика