UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман" Янгиликлар

Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойида Қатардаги ўқув-машғулот йиғинига бир неча нафар янги футболчилар ҳам жалб қилинди.

Хусусан, ўтган йили Суперлигада тўпурар бўлишга интилган Анвар Ҳожимирзаев ҳам илк бор терма жамоа либосида тўп тепди. Ҳужумчи бугундан "Динамо" ихтиёрига қайтди ва янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. 

- Ўзбекистон терма жамоасида биринчи маротаба машғулот олиб бордингиз ва ўртоқлик учрашувида майдонга тушдингиз. Бу қандай ҳиссиётларни берди?

- Терма жамоада ўйнаш ўзгача бўлди. Қайсидир маънода босимни ҳис қилар экансиз. Ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам катта масъулият, бошқача ишонч елкангизда туради. Киришиб кетиш қийин бўлгани йўқ. Уларнинг барчаси билан ака-укамиз. 

- Йиғин давомида мураббий ўзгаришини жамоа қандай қабул қилди?

- Албатта, кутилмаган ҳолат бўлди дея оламан. Сречко Катанецни ҳам ҳали кўрмаган эдим. Тимур ака билан ишладик. Ким мураббий бўлса ҳам мақсадимиз сари интилишда давом этишимиз керак. Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат.  

- Терма жамоадаги юкламалардан сўнг "Динамо"га мослашиш қийинчиликлар туғдирмаяптими?

- Бугун клуб сафига қўшилдим. Бир кунлик хордиқдан сўнг чемпионатга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Мақсадимиз ўтган йилгидан катта. Мухлисларни муносиб натижалар билан хурсанд қилишимиз керак. 

- Суперлигани кетма-кет иккинчи йил "Навбаҳор"га қарши бошлайсизлар...

- Ўтган йили "Навбаҳор"га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Жорий мавсумни ғалаба билан бошлашни истаймиз ва бунинг учун жамоамизда иштиёқ икки карра юқори. Қуръада ким тушишини аҳамияти йўқ эди. Тўғри келгани билан ўйнаймиз. 

- 2025 йилда нечта гол урмоқчисиз?

- 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман. Йилни тўпурар сифатида якунлашни хоҳлайман. 2024 йилда бу маррага озгина етмай қолганди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика