UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:56Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

Анвар Ғофуров: “Етакчи жамоалар ақлли футбол намойиш этишади” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Етакчи жамоалар ақлли футбол намойиш этишади”

Олий лиганинг 25-турида “Обод” клуби ўз уйида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади.
Ушбу баҳс олдидан “Обод” клуби ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

“Аввалги турда сафарда “Сўғдиёна” жамоаси билан бўлган учрашувда мағлуб бўлганимиздан сўнг барчанинг кайфияти бирданига тушиб кетди. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак. Олдимизда яна бир нечта учрашувлар бор. Ушбу баҳсларда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

“Машъал”га қарши 24 октябрь куни баҳс олиб борамиз. Муборакликлар ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Рақибларимиз тактика ва техника томондан анча яхши. Ақлли футбол ўйин кўрсатишади. Биз учун ҳар бир очко жуда ҳам зарур. Буни жамоадаги барча яхши тушиниб турибди.

Бир нарсани инобатга олиш керак. Жамоадошларимнинг кўпчилиги олий лигада илк бор иштирок этишмоқда. Уларнинг тажриса кам. Мана шу томонлама ҳам натижаларимизга ўз таъсирини ўтказмоқда деб ўйлайман. Жамоа бир маромда ўйин ўтказа олмаяпти. Биз бошқа рақибларимизнинг ўйинига эътибор қаратмасдан ўз ўйинимизда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир турга алоҳида тайёргарлик кўриб ғалаба қозонамиз деб ўйлайман. Мухлислар қолган учрашувлар биз учун осон бўлади деб ўйлашади. Лекин чемпионатдаги ҳар бир баҳс биз учун қийин бўлмоқда.

Етакчи жамоалар ўзлари ҳам футбол ўйнашади ва рақибларига ҳам ўйнаш учун имкон беришади. Улар ақл билан майдонда тўп тепишади. Қаерда қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади. Мисол учун, “Андижон” ҳам олий лигада қолиш учун борини бериш ўйнайди. Ҳар бир жамоа рақибидан очко олиш учун майдонга чиқади”, - дейди “Обод” жамоаси футболчиси Анвар Ғофуров.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика