UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  2 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  15 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  69 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Бухоро" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- "Бухоро"ни плей-офф йўлланмаси билан табриклайман. Йигитларга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. "Бухоро" барибир Суперлига жамоаси бўлгани учун классда устунлик қилди. 

- Жамоангиз ўйинидан қайд даражада қониқдингиз?

- Футболчиларимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. "Бухоро" Суперлига жамоаси ҳисобланади. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ҳаракат қилмоқда. Олдинлари клуб Суперлиганинг мунтазам иштирокчиси эди. Клуб яна Суперлигага қайтишига нима ҳалал бермоқда?

- "Шўртан" олдинлари Суперлигада ҳаракат қиларди. Клубнинг қарзи кўпайиб кетгани сабабли жамоада муаммолар бўларди. Ҳозир эса раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Айни дамда ҳеч қандай мураббий ёки футболчидан жамоа қарздор эмас. Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади ва "Шўртан" бунга арзийди.

- "Шўртан" бугун босимсиз, эркин ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга исталган жамоа билан ўйнаш мумкинлигини айтаман. Тезроқ қарор қабул қилиб, ҳаракат қилинса, Про Лига ва Суперлига даражаси унчалик ҳам катта эмас ва натижага эришса бўлади. Футболчиларим ҳаракат қилишди. Уларда ўзларига ишонч ҳам бор эди. Бугун ҳам ғалаба қозонамиз деб мақсад қўйгандик. Умуман, исталган турнирда "Шўртан" ғалаба учун майдонга чиқади. Бугун ҳам масалан, 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан олдинга бордик. Яна бир бор "Бухоро"ни табриклайман.

- "Бухоро" сизга бегона эмас. Икки йил олдин жамоада ишлагансиз. Ўша даврдаги "Бухоро" ва ҳозирги жамоанинг бир биридан фарқи борми?

- Албатта, фарқи бор. Биз ишлаган даврда жамоа Про лигада ўйнарди, ҳозир Суперлигада. Футболчиларнинг жаражасида ҳам фарқ бор. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда улар бизни жазолаб қўйишлари мумкин эди. Бироқ, вазиятни якунлайдиган ўйинчи топилмади. "Бухоро"га Суперлигадаги ўйинларида омад тилайман. "Бухоро" жамоаси ва мухлислари Суперлигага муносиблар. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика