UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  0 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  2 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  26 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Дерби мақомига мос ўйин бўлди"

Про-лига қолдирилган 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби мақомига мос ўйин бўлди. "Машъал"нинг "Локомотив"га қарши ўйинини кўриб таҳлил қилдик, астойдил тайёрландик. Футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат. Барчани, хусусан клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Шўртан" жадвалда 4-ўриндаги жамоани мағлуб этди. Ўтган турда "Арал" билан дуранг ўйнаганди. Бу нима билан боғлиқ?

- "Арал" билан сунъий майдонда ўйнадик, бу жуда қийин. Футболчиларимга раҳмим келди тўғриси. Мен бунга қаршиман. Майдон эгаларига бу нарса қўл келиши мумкин. Масалан, ўтган мавсумда "Хоразм" ҳам сунъий майдонда ўйнаганди. Бунда меҳмон жамоаларга қийин бўлади. Бугун йигитлар майдонда мен талаб қилгандек ўйин намойиш этиб беришди.

- Улуғбек Худойбердиевнинг жароҳати ҳақида...

- Худойбердиев машғулотлар вақтида жароҳат олди. Бизда ҳимоячилар муаммоси бор. Масалан, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳбоз Жўраевлар жароҳатда. Азамат Абдуллаев клуб билан ўзаро келишувга кўра хайрлашди. Шу сабабдан Худойбердиев бурнидаги жароҳатни авайлаш учун махсус ниқоб билан майдонга чиқди.

- "Шўртан" ўйингача 9 кун дам олди. "Машъал" эса 3 кун. Мутахассис сифатида мазкур тақвимга муносабатингиз қандай?

- Футболчи 2 кундан тикланиши мумкин. Мусобақа ташкилотчиси тузган тақвим, биз уларнинг ишига аралаша олмаймиз. Вақти келса зич тақвим бизга ҳам дуч келиб қолиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика