UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  16 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про лига иккинчи туридан ўрин олган "Динамо" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг фарғоналиклар мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо" ўтган турда мағлубиятга учрагани учун биз билан ўйинда ҳужум қилишини ва кўпроқ олдинга чиқишини билгандик. Бизга омад кулиб боқди десак ҳам бўлади. Болларни ғалаба билан табриклайман. "Динамо" жамоасига ҳам яхши ўйин учун раҳмат айтиб қоламан. Кейинги ўйинларда уларга омад тилаб қоламан.

Футболда ҳар доим ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш керак. Кубокда бу жамоага ютқазганимиздан кейин "Динамо" жамоасини ўйинларини таҳлил қилдик. Болларга керакли кўрсатмаларни бердик. Улар берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Менмча, ҳозирда қайси жамоа тўлиқ тайёр бўлиб майдонга тушса ғалаба қозониши мумкин.

Бу йил ҳам мақсадимиз ўзгармаган. Суперлигага чиқиш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Кўряпсиз, бу йил Про лигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Қизиқарли кураш кечмоқда. Суперлига йўлланмаси учун барча охиригача курашди.

"Истиқлол" жамоаси асосан ҳимоядан ўйин қилади. Уйимизда ўтказилган кубок ўйинидан кейин "Динамо"ни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Бугунги ўйинга қўллаган тактикамиз иш берди деб ўйлайман",- дейди Анвар Бердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика