Антонио Конте: «Диего Костанинг бели оғриб қолгани учун ўйнамади»

Narzulla Saydullayev
15 янв 2017, 10:49
«Челси» устози Антонио Конте «Лестер»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

– Бу ерда ўйнаш қийин, яхши ўйин ўтказдик. Барча футболчиларнинг ҳаракатлари ёқди. Барча бир-бирига ёрдам берди. «Тоттенхэм»дан учралган мағлубиятга тўғри жавоб бердик.

Учрашувдан олдин Коста билан вазиятни тушунтириб ўтдим, ёлғон гапирмаганим учун уни такрорлайман. Сешанба куни Диегонинг белида оғриқ пайдо бўлди, шу сабаб машғулот ўтказмаяпти.

- Коста ўйнашдан бош тортаяптими?


– Билмайман, сабаби барчасини айтиб бўлдим. Кейинги ҳафта нима бўлишини кўрамиз.

- Костага Хитой клубидан таклиф бўлдими?


– Бу ҳақда ҳеч нима билмайман.

- Абрамович ёки Коста билан гаплашиб оласизми?


 – Агар менда муаммо бўлса уни кийим алмаштириш хонасида ҳал қилардим. Фақат муаммоим бўлса, – дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›