UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  4 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  12 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   39 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0

Англия. Дам олиш кунларидаги ўйинлар превьюси Янгиликлар

Англия. Дам олиш кунларидаги ўйинлар превьюси

Мавсумнинг энг ҳал қилувчи тўқнашувларидан бирида “Ливерпуль” “Манчестер Сити”ни қабул қилади.
“Челси” эса рақиблардан ортда қолиб кетмаслик учун Уэльсда, осон кечиши кутилмаётган баҳсда ғалаба билан қайтишга уринади. “Сандерленд” эса турнир жадвалидаги мушкул аҳволини яхшилашга уринади.

Премьер-Лига 34-турдоирасидаги ўйинлардан ташқари ушбу дам олиш кунларида Англия Кубоги ярим финаллари ҳам бўлиб ўтади. Хуллас, футбол ватанида дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган ўйинлардаги асосий интригалар ҳақида гаплашамиз.

Бўсағадаги “Сандерленд”
Гус Пойет “Менинг “Сандерленд”им қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолиши учун мўжиза керак бўлади”, деганида мутлақо ҳақ эди. Заҳирасида иккита ўтказилмаган ўйин бўлишига қарамай, “мушуклар”нинг чемпионат элитасида қолиши учун имкониятлар энг паст кўрсатгичга тушиб кетиб бўлди. Бу гапларни уларнинг ўйинлар тақвими ҳам тасдиқлаши мумкин. Бу турда ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилгач, Пойет шогирдлари аввал “Челси” майдонига, кейин эса Манчестернинг ҳар икки жамоаси майдонига оғир сафарларни амалга оширади. Ҳа, “Сандерленд” Чемпионшип бўсағасида... Мухлислари эса мўжиза кутишдан бошқа илож топа олишмайди.



Пардьюни ишдан олиш вақти етгандир балки?
Сўнгги маъдкмотларга қараганда, “Ньюкасл” мухлисларининг 86 фоизи Алан Пардьюни истефога чиқарилиши тарафдори бўлиб туришибди. Уларни тушуниш мумкин. Сўнгги уч ўйинда “зағизғонлар” бирорта ҳам гол ура олгани йўқ. Ўз дарвозасидан эса 11та (!) тўп олиб чиқишди шу ўйинларда. Ҳар бир ўйинда жамоа ўйини тобора ёмонроқ бўлиб бораётгани яққол кўриниб турибди. Алабатта, шу турдаги “Стоук” майдонига уюштирилажак сафардан кейин дисквалификациядан қутиладиган Пардю барча муаммоларни жароҳатлар ва мотивациянинг йўқлигига боғлаб қўя қолиши мумкин. Қайсидир маънода ҳақ ҳам бўлади шундай қилса. Бироқ мухлислар ҳар қандай вазиятда ҳам жамоадан натижа талаб қилаверади. Ҳатто Алан жамоа тизгинини қўлдан чиқариб юборгандек туюлаётган бир паллада ҳам.

Эшли Коулга бу сафар имкон берилармикан?
Бранислав Иванович Чемпионлар Лигаси ярим финали биринчи ўйинида “Атлетико”га қарши ўйнай олмайди. Дисквалификация сабаб. Бу эса Эшли Коул учун ўзи ҳақида эслатиш, ўзини кўрсатиш учун яхши имконият. Ҳа, инглиз ҳимоячиси 11 янавардан буён асосий таркибдан ўрин олгани йўқ. Ўзаро рақобатда Сесар Аспликуэта ишончлироқ кўриняпти.
Бошва томондан, “Челси” совринлар учун курашишда давом этяпти ва португалиялик мутахассис 10 ўйиндан буён майдонга туширилатётган 4 ҳимоячини яна ўзгаришсиз майдонта туширишни истамаса керак. Кўрамиз, Моуриньо “Суонси”га қарши сафар учрашувида Эшли Коулга, у анчадан буён эга бўла олмаётгани, ўйин амалиёти тақдим этармикан?...



 “Ўлмоқ ё қолмоқ. Шудир “Норвич” масаласи”

Бош мураббий Крис Хьютоннинг кутилмаганда “Норвич”дан бўшатиб юборилишини маънилироқ бирор баҳона билан тушинтириб бўлмаса керак. Балки мавсумнинг муҳим палласи олдидан жамоа сергак тортиши учун шундай қилингандир... Одатда, чемпионат финишида тактика ёки стратегия энг асосий ролни ўйнамайди. Асосий планга бундай пайт одатда характер, ўзи кучига бўлган ишонч, жангчилик ҳислатлари каби тушунчалар чиқади. Айнан мана шу ҳислатларга эътибор қаратиш мақсадида жамоага Нил Адамс мураббий этиб тайинланди. Аввалроқ клуб академиясини бошқарган мутахассиснинг олдида турган вазифа жуда оғир. Агар “Фулхэм”га қарши ўйинда мураббийнинг алмашиши ростдан ҳам иш берса ва “Норвич” сув ва ҳаводек зарур бўлган очколарни қўлга киритса, раҳбариятнинг бу қарори ажойб юришдек қабул қилинади.

 “Арсенал” мавсумни қутқариб қолишга уринади
“Биз бу ўйинда аутсайдермиз. Бироқ “Уэмбли”га ғалаба қозониш учун ташриф буюрамиз. Ютқазиш ҳақида ўйламаяпмиз ҳам. “Арсенал” ўз олдига Кубокни ютишни энг асосий вазифа қилиб қўйган ва умид қиламанки, бу “канонирлар”га қўшимча босим юклайди”, деди “Уиган” мураббийи Уго Рослер ўйин олдидан ўз фикралрини билдирар экан. Унинг гапида жон бор албатта.
Премьер-лигадаги ҳолатини ҳисобга олиб, лондонликлар бу турнирни бой беришга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда совринсиз, “қуруқ” ўйинчи мавсумни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишлари лозим бўлади. “Арсенал”нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлари “Уиган”ни менсимай тушмасликларига сабаб бўлиши аниқ ва бу уларнинг фойдасига ишлайди. Умуман олганда, қандай қилиб “Уиган”ни менсимаслик мумкин? Улар аввалги босқичда “Манчестер Сити”ни мусобақадан чиқариб юборишган аҳир!

Миньоле – Харт дуэли
Ҳа, бу икки дарвозабон майдонда бир-бирига ўзаро зарбалар йўлламайди ва дуэль бевосита бир-бирига қарши кечмайди. Бундай ҳолат фақат ўйин сўнггида дарбозабонлардан бири рақиб жарима майдонига югириб бориб, жамоадошларига ёрдам беришга уринганида кузатилиши мумкин. Бироқ, шундай бўлсада, айнан дарвозабонларнинг ўйини турнинг, нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирида ғолибни аниқлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши тайин.  “Сити” ва “Ливерпуль” дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича ҳам, дарвозалар томон аниқ зарбалар бўйича ҳам чемпионатда пушқадам ҳисобланишади. Шундоқ экан Симон Миньоле ва Жо Хартнинг ўйинларига кўп нарса боғлиқ бўлади. 



АПЛ, 34-тур

"Саутгемптон" - "Кардиф Сити"
"Сток Сити" - "Нюкасл Юнайтед"
"Сандерленд" - "Эвертон"
"Кристал Пелас" - "Астон Вилла"
"Вест Бромвич Албион" - "Тоттенхем"
“Фулхэм” - "Норвич Сити"
“Ливерпуль” - “Манчестер Сити”
"Суонси Сити" - "Челси"
“Арсенал - "Вест Ҳем Юнайтед"

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика