Анге Постекоглу: "Уларга "Тоттенхэм" эмас, Чемпионлар Лигаси иштирокчиси керак"
06 апр 13:31
Янгиликлар
Анге Постекоглу: "Уларга "Тоттенхэм" эмас, Чемпионлар Лигаси иштирокчиси керак"
"Тоттенхэм" устози Анге Постекоглу ҳеч қачон клубга фақатгина Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун ўтмоқчи бўлганларни олиб келмаслигини маълум қилди.
"Менга фақат ЧЛда ўйнагани учун жамоага келадиган футболчилар керак эмас. Мусобақа танлаб жамоага келадиган ўйинчилар клубга жонини бермайди.
Мен шу мавсум Микки Ван де Венни жамоага олиб келдим — унчалик ёмон ўйинчи эмас, тўғрими? Бироқ у клуб билан шартнома имзолаётганида биз ЕЧЛ иштирокчисимидик? Йўқ!
Мен учун музокараларнинг энг қизиқ нуқтаси ҳам шунда. Футболчидан нима учун "Тоттенхэм"га ўтишни исташини сўрайман, агар у фақатгина ЕЧЛда ўйнаш учун Лондонга келмоқчи бўлса, унга "Тоттенхэм" эмас, Чемпионлар Лигаси иштирокчиси керак" - деди мураббий.
Фикрлар