UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Андрей Сидоров: "Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман" Янгиликлар

Андрей Сидоров: "Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча Осиё чемпионати финалида Вьетнамни мағлуб этиб чемпион бўлди.

Финал учрашуви сўнггида захирадан майдонга тушиб ҳал қилувчи голни урган Андрей Сидоров ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

"Гол урган вазиятда ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Жуда қийин ўйин бўлди, унда ғолиб чиққанимиздан хурсандман. Баъзи ҳолатлар уни оғир бўлишини таъминлаб берди. Аммо Ўзбекистон ғалабага ҳақли эди, биз тўпни кўпроқ эгаллаб турдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик.

Ўша вазиятда зарба бераман деб ўйламагандим. Аммо тўп мен томонга келаётганида шунчаки унга реакция қилдим холос. Тўп дарвоза ичига бориб тушганига ишона олмасдим.

Ғалаба мен учун энг муҳими. Ўзимни қандай ҳис қилаётганимни айтиб бера олмайман, аммо мамлакатимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман. Бизни стадионда ҳамда ватанимизда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди Осиё чемпиони Андрей Сидоров.


Рейтинг: +123   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика