Андрей Микляев: "Асосийси – ғалаба"
18 май 2019 22:34
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Асосийси – ғалаба"
“Қизилқум” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Жуда қийин ўйин бўлди. Савия жиҳатидан бир-бирига анча яқин жамоалар майдонда ўзаро баҳс олиб борди. Мусобақа жадвалини инобатга олганда бизга 3 очко қўлга киритиш жуда ҳам зарур эди. 3 бора рақиб дарвозасини ишғол эта олдик. Лекин зарур бўлмаган вазиятда 1 та гол ўтказиб юбордик. Асосийси – ғалаба қозондик. Натижадан мамнунман. Келаси ўйинларга тайёрланишга, хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар