UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  153 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1

Андрей Фёдоров янги футболчилар асосий таркибга қўйилмагани сабабини айтди Янгиликлар

Андрей Фёдоров янги футболчилар асосий таркибга қўйилмагани сабабини айтди

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида "Навбаҳор" (3:1) жамоасига қарши ўйиндан кейин "Локомотив" устози Андрей Фёдоров ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Сардор Мирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг бошланиши бизга қийинроқ бўлди. Баҳс стартидан олдин "Навбаҳор" шундай ўйин кўрсатишини билгандик. Дастлабки 10 дақиқаликда биз бутун майдонни эгаллаб олишга эришдик ва тайм давомида устунлик қила олдик. Иккинчи бўлимда эса тажриба эвазига биз рақибни мағлуб эта олдик. Ажойиб якун учун йигитларга раҳмат айтаман.

Янги схемалар? Биз мураббийлар штаби билан илк даврани муҳокама қилдик ва қандай голлар қўйиб юборганимизни текширдик. Шу боисдан схемаларга ўзгаришлар киритдик. Бугун янгича тактикалар билан ўйинни ўтказдик.

Погребняк? У, Анзур ва Темурхўжа каби футболчиларнинг трансфер ишлари ўйин бошланишига икки соат қолганида якунланди. Шу боисдан уларнинг майдонга тушиш борасида анчагина иккиландик. Николай Минскдаги йиғинларда биз билан тўлиқлигича шуғулланди. У аста-секинлик билан жамоага кўникиб кетади. Бу дегани у барча ўйинларда асосий таркибда тушади дегани эмас. Асосий муаммо - жамоага мослашиш. Буни вақт кўрсатади.

Исмоилов? Ажойиб, тажрибали футболчиларга ҳар доим жамоада жой топилади. Сизга сирларимини очишни ният қилмаяпман", - деди Фёдоров.


Сардор Мирзаев: "Баҳс қийин бўлди. "Навбаҳор" шундай курашишини билгандик. Биринчи бўлим агрессив ўтди. Иккинчи бўлимнинг бошида биз концентрацияни йўқотиб қўйдик. Аммо ўз устимизда яхши ишлаганимиз сабабли ғалабага ишонгандик".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика